Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

МТРК спорт мусобақаларини трансляция қилиш бўйича Швеция медиакомпанияси билан ҳамкорлик қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида Швециянинг «IEC in Sport» медиакомпаниясининг директори Т. Энгдал ва маслаҳатчи Х. Шёрген бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МТРК матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Учрашув давомида тарафлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Швециянинг «IEC in Sport» медиакомпанияси ўртасидаги мамлакатдаги турли хил спорт турлари бўйича мусобақаларнинг трансляциялари шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилаётган йирик халқаро мусобақаларни ёритишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилдилар.

Жаноб Т. Энгдал Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати, бадиий гимнастика бўйича Жаҳон чемпионати ва «Happy Caravan» мусобақаси, 2013-2014 йилларда Тошкентда ташкиллаштирилган теннис бўйича «Ташкент Опен» халқаро турнири каби йирик халқаро спорт мусобақаларини ёритиш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги ишлар кўламини баҳолаб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, «IEC in Sport» компанияси Франциянинг йирик «Лагардер» медиагруппасининг бўлими ҳисобланиб, кўплаб йирик спорт мусобақалар бўйича ҳусусан, олимпия ўйинлари туркумига кирувчи гимнастика, бадиий гимнастика, сузиш, волейбол, енгил атлетика, дзюдо, оғир атлетика ва бошқа спорт турларининг телетрансляция ҳуқуқларига эга ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:12, 20.05.2015.
Ўқилди: 11424 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик