Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Темур Толипов: Жаҳон чемпионатида яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионат олдидан Sports.uz интернет порталига ўз фикрларини билдириб ўтишмоқда. Жорий йилдан терма жамоага жалб қилинган Темур Толипов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мусобақага яхши кайфиятда кетмоқдамиз. Мақсадимиз, турнирда ижобий натижалар намойиш қилиш ва халқимизни хушнуд этишдан иборатдир. Ҳозирги пайтда жамоадаги футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада.

- Терма жамоамиз жой олган гуруҳ хусусида фикриннгиз қандай?

- Рақибларимиз анча кучли. Германия терма жамоасини алоҳида кўрсатган бўлардим. Қолганлар ҳам яхши терма жамоалардир. Бироқ биз ҳаммасига тайёр бўлишимиз ва ғалаба учун тўп суришимизни айтиб ўтишим керак. Ишонаманки, гуруҳда яхши кўрсаткичларни қайд эта оламиз. Бунга бизнинг кучимиз етади.

- Сиз биринчи маротаба ёшлар терма жамоаси билан халқаро мусобақада иштирок этасиз. Илгари бу жамоада тўп сурамагансиз. Футболчилар билан тил топишиб кетиш жараёнида қийинчиликлар бўлмадими?

- Асло йўқ. Ҳаммаси билан яхши киришиб кета олдим. Чунки терма жамоада жалб қилинган футболчиларни аввалдан яхши танийман ва бирга тўп сурганмиз. Шу сабабли киришиб кетиш вақтида муаммо юзага келмади. Асосийси, ҳаммамиз майдонда тушуниб ҳаракат қиляпмиз. Буни жаҳон чемпионати вақтида ҳам кўрсатишга астойдил бел боғлаганмиз. Ишонаманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун сизга раҳмат. Терма жамоага мазкур мусобақада омад ёр бўлиши тилаб қоламиз!

Иззатбек Абдуваҳобов ёзиб олди.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:56, 20.05.2015.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.