Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетади!

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпонлар лигасининг гуруҳ босқичи якунига етди. Ушбу мавсумда тўртта клуб билан иштирок этган Ўзбекистон ўз тарихида энг паст натижа қайд этди. Бу клубларимизнинг плей-офф босқичига чиқа олмагани ва ОФК коэффициентлар жадвалида жуда паст рейтинг балли тўплагани билан боғлиқ.

ҚАТАР БИЗДАН АНИҚ ЎТАДИ
ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида тўртта жамоамиз ичида фақат “Насаф” дуранг ўйнади. Қолган клубларимиз ютқазишди. Тўпланган атиги 1 очко, ОФККЖда 0,25 балл бўлиб ҳисобимизга қўшилди. Ана энди БААнинг натижаларига қаранг. Сўнгги турда Амирликнинг ҳар иккала жамоаси ғалаба қозонди ва иккила клуб ҳам 1/8 финалга чиқди. Натижада БАА ОФККЖда сўнгги турда 3 балл, плей-оффга чиққани учун яна 3 баллга эга бўлди ва ўз ҳисобини бирданига 6 баллга бойитди. Қатарнинг ҳам ҳар иккала жамоаси кейинги босқичга чиқди ва бу мамлакат ўз ҳисобини 4,5 баллга тўлдирди. Энди Ўзбекистон ва Қатар орасидаги баллар фарқи 1,23ни ташкил қилмоқда, холос. 2015 йилги мавсум бошланишида аввал биз қатарликларни 10 баллга ортда қолдираётгандик.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қатарнинг икки жамоаси нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келадилар. Энг минимал натижа — ҳар иккала ўйинда дуранг қайд этилиб, битта жамоа чорак финалга чиққанда ҳам Қатарнинг балларига яна 3,5 балл қўшилади. Демак, бу мамлакат 2 ҳафта ичида биздан ўтиб кетади. Қатарнинг чорак финалга чиққан жамоаси мазкур босқичдаги ҳар иккала ўйинида ютқазиб, терма жамоамиз ҳам ФИФА рейтингида кескин кўтарилишга эришсагина, биз яна Ғарб минтақасида 4-ўринга қайтиб, 2017-2020 йиллар учун ОЧЛда “2+2”та ўринга эга бўлишимиз мумкин. Акс ҳолда бизга бор-йўғи “1+2” кўринишида квота ажратилади!

КОРЕЯ ЙЎҚОТИШЛАРСИЗ
Жанубий Кореянинг 4та жамоаси нимчорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, барча Корея жамоалари ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқишди. Демак, нимчорак финалда кореяликлар ўзаро тўқнаш келишмайди. Шарқ минтақасида чорак финалчиларнинг барчаси фақат Жанубий Корея жамоаларидан иборат бўлиши ҳам мумкин.

P.S. ОЧЛда нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Қуйида берилаётган жадвалда 1/8 финал натижалари инобатга олинмаган. Навбатдаги ОФК коэффициентлар жадвали нимчорак финалнинг жавоб ўйинларидан кейин эълон қилинади.

ОФК коэффициентлар жадвали (ОЧЛнинг 2017-2020 йилги мавсумлари учун)
ҒАРБ МИНТАҚАСИ


Мамлакат
(жамоалар сони)

2012

2013

2014

2015

Жами

Клуб
рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ЖАМИ
БАЛЛ

ОЧЛ
квотаси

ОФК
кубоги
квотаси

1.

С.Арабистони (4)*

23,917

18,75

19,25

12

73,917

70

349

15,196

85,196

3

1

 

 

2.

Эрон (4)

17

15,333

9,5

10

51,833

49,086

689

30

79,086

3

1

 

 

3.

БАА (2)

10,5

6,25

18,333

13

48,083

45,535

501

21,814

67,349

2

2

 

 

4.

Ўзбекистон (4)

9,667

10,5

11

4,75

35,917

34,014

476

20,726

54,739

2

2

 

 

5.

Қатар (2)

4,5

13,25

8,75

14,5

41

38,827

337

14,673

53,501

1

2

 

 

6.

Кувайт (2)

7

12,667

10

4,333

34,223

32,409

224

9,753

42,163

1

1

 

 

7.

Ироқ (2)

9

6,167

7,667

3,167

26,001

24,623

383

16,676

41,300

-

1

1

 

8.

Иордания (2)

5,167

6,833

3,833

4,667

20,5

19,414

316

13,759

33,173

 

1

1

 

9.

Сурия (2)

5,167

7,667

0,833

5,167

18,834

17,836

225

9,797

27,633

-

1

-

1

10.

Уммон (1)

3,333

3,833

2,167

2,333

11,666

11,048

341

14,848

25,895

-

1

-

1

11.

Баҳрайн (2)

0

4,333

5,833

2,167

12,333

11,679

299

13,019

24,698

-

1

-

1

12.

Ливан (2)

3,167

2,833

5,333

0,667

12

11,364

163

7,097

18,461

-

1

-

1

13.

Тожикистон (1)

0

0,333

0

4,667

5

4,735

173

7,533

12,268

-

-

1

1

14.

Фаластин (1)

0

0

0

2

2

1,894

190

8,273

10,167

-

-

1

1

15.

Туркманистон (1)

0

0

0

2

2

1,894

131

5,704

7,598

-

-

1

1

Изоҳ: * - 2015 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги) гуруҳ босқичида иштирок этаётган клублари сони

ШАРҚ МИНТАҚАСИ


Мамлакат

2012

2013

2014

2015

Жами

Клуб
рейтинги

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ЖАМИ
БАЛЛ

ОЧЛ
квотаси

ОФК
кубоги
квотаси

1.

Ж.Корея (4)

18,75

15,25

17,5

13

64,5

61,082

575

25,036

86,118

3

1

 

 

2.

Япония (4)

10,75

12,5

13,5

10,25

47

44,509

614

26,734

71,243

3

1

 

 

3.

Австралия (2)**

10,667

10

17,333

7,5

45,5

43,089

531

23,120

66,209

2

2

 

 

4.

Хитой (4)

9,333

17,25

9,25

10

45,833

43,404

408

17,765

61,169

2

2

 

 

5.

Таиланд (1)

7,833

9

6

10

32,833

31,093

183

7,968

39,061

1

2

 

 

6.

Вьетнам (1)

2,333

3,833

8,667

4

18,833

17,835

229

9,971

27,806

1

1

 

 

7.

Индонезия (2)

5,333

4,5

6,5

5,667

22

20,834

131

5,704

26,538

-

1

1

 

8.

Гонконг (2)

3,5

4,167

6

5,834

19,501

18,468

116

5,051

23,518

-

1

1

 

9.

Малайзия (2)

6

4,5

1,833

4,834

17,167

16,257

120

5,225

21,482

-

1

-

1

10.

Ҳиндистон (2)

0,667

5,667

3,167

3,834

13,335

12,628

161

7,010

19,639

-

1

-

1

11.

Мальдив (2)

0,333

5,167

0,667

2

8,167

7,734

191

8,316

16,051

-

1

-

1

12.

Мьянма (2)

0,75

3,5

4,583

2,667

10,75

10,180

133

5,791

15,971

-

1

-

1

13.

Сингапур (2)

3,000

0,833

3,682

0,5

8,015

7,590

130

5,660

13,251

-

-

1

1

Изоҳ: ** - Австралия чемпионатида 10та клуб иштирок этиши боис, бу мамлакатдан ОЧЛда 3тадан ортиқ жамоа қатнашиши мумкин эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:24, 20.05.2015.
Ўқилди: 10019 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.