“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес шартномани узайтириш бўйича клубнинг якуний таклифини рад этди. Бу ҳақида sports.ru Cadena Ser радиостанцияси хабарига таяниб маълум қилган.
32 ёшли бразилиялик мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи. Алвеснинг ихтиёрида "Барса"нинг таклифига нисбатан яхшироқ таклифлар бор.
Қайд этилишича, Алвес 26 май куни (сешанба) матбуот-анжуманида иштирок этади ва “Барселона”дан кетаётганини расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тажрибали ҳимоячига “ПСЖ” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқиш билдирмоқда.