"Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедира мавсумнинг якуний қисмида нима сабабдан майдонга тушмаганини тушунтириб берди.
"Тўғри, кичик жароҳатим бор эди. Аммо таркибдан четда қолишимга бу ҳолат сабаб бўлгани йўқ. Жароҳат у қадар жиддий эмасди, мен бемалол футбол ўйнай олардим.
Мен ҳамма вақт мураббийнинг мададини сезиб турардим. Аммо кутилмаганда менга жамоага энди керак эмаслигим ва бошқа майдонга тушмаслигим тўғрисида маълумот етиб келди", - дея rsport.ru Хедиранинг Marca нашрига берган интервьюсини келтиради.
Қайд этилишича, айни вақт Германия терма жамоаси ўйинчиси билан "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ювентус" жамоалари қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хедира сўнгги бор 10 март куни "Шальке"га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида майдонга тушган. Март ойи охирида эса 28 ёшли немис футболчиси Қироллик клуби билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилди.