Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Рашидовнинг ягона голи “Бунёдкор” ғалабасини таъминлади

Баҳо:
+ | -

Олий лига 10-тури доирасида “Бунёдкор” Самарқанднинг “Динамо” клубини кичик ҳисобда енгди.

Учрашув “Бунёдкор” учун осон ўтди, деб бўлмайди. “Динамо”нинг тартибли ҳимоя чизиғи “қалдирғочлар”нинг қатор ҳужумларини қайтариб турди. Ҳимоячилар қўрғони уч маротаба ёриб ўтилган вазиятларда эса “Динамо” посбони Андрей Мельничук маҳорат кўрсатиб, яқин масофалардан йўлланган кетма-кет зарбаларни қайтарди. Учрашувнинг 78-дақиқасида Сардор Рашидов ва Минори Сато “девор” услубида ўйнашди. Натижада Рашидов қулай вазиятга чиқарилди. Сардорнинг охиста ва бурама зарбасини Мельничук тўсиб қололмади – 1:0.

Сардор Рашидовнинг ягона голи қийин учрашувда “Бунёдкор”га уч очко келтирди. Сергей Лушчан шогирдлари 9та ўйиндан кейин 18 очкога эга.

Олий лига, 10-тур
“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “ДИНАМО”(Самарқанд) 1:0 (0:0)
Гол: Рашидов (78)
Огоҳлантиришлар: Каримов (41), Шакер Зуаги (70)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Ҳайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 15.Обид Жўрабоев, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 40.Темур Аюпов (10.Анвар Бердиев 82)
Заҳира: 45.Акбар Тўраев, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 13.Иван Милошевич, 20.Самир Бекрич, 28.Эргаш Исмоилов, 34.Владислав Нуриев
“Динамо”: 27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 6.Максимилян Фомин, 7.Отабек Зокиров, 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов (С), 17.Жасур Азимов (23.Тимур Шарипов 69), 26.Комил Шарофутдинов, 29.Маъруфжон Муродов (19.Ислом Шарипов 66; 95.Фирдавс Абдусалимов 86), 33.Николай Чипиев, 55.Аваз Агалиев
Захира: 25.Мухиддин Худоёров, 4.Бунёд Исроилов, 9.Павел Смоляченко, 22.Муроджон Тўйчибоев
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) – 7,7; А.Снетков (Янгийўл) – 8,0; С.Шоюсупов (Тошкент) – 8,0; Э.Турсунов (Бухоро) – 8,0
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
2015 йил, 23 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1080 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:09, 23.05.2015.
Ўқилди: 3238 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.