Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Диоманденинг «Реал»га ўтишига йўл очилди. «РБ Лейпциг» янги ҳужумчи сотиб олди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» «Хоффенхайм»дан ҳужумчи Фисник Аслланининг трансферини якунлади ва Ян Диоманденинг «Реал Мадрид»га кутилаётган ўтиши олдидаги яна бир тўсиқни олиб ташлади.

Бундеслига клуби 23 ёшли Косово терма жамоаси аъзоси бўйича «Хоффенхайм» билан тўлиқ келишувга эришди. Битим қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил этади ва Аслани 2031 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Трансфер расман эълон қилинишидан олдин ҳужумчи пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

«Лейпциг» Диомандега тиббий кўрикдан ўтиш учун Мадридга учишга рухсат беришдан олдин икки ёки учта янги футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирган эди.

Германия клуби 19 ёшли вингер Диоманденинг «Реал»га узоқ кутилган трансферига «яшил чироқ» ёқиши кутилмоқда, у ерда футболчи клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Ассланига трансфер ойнаси бошида «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо якунда «Лейпциг» унинг имзоси учун курашда ғолиб чиқди.

Киритилди: 10:42, 06.08.2026.
Ўқилди: 2040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик