Италиянинг “Милан” клуби президенти Сильвио Берлускони, ушбу жамоага раҳбарлик қилиб келаётган йиллари мобайнида қанча маблағ сарфлаганлигини маълум қилди.
“Мен “Милан” учун жуда катта сумма – 1 миллиард 600 минг евро сарфладим. Лекин бугунги иқтисодиёт ҳамда менинг бизнесдаги ҳолатим яна шундай катта сармоя киритишимга йўл қўймайди”, – дея milannews.it сайтига интервью берган Берлускони.
Эслатиб ўтамиз, Сильвио Берлускони “Милан” жамоаси президенти сифатида 1986 йилдан бери ишлаб келяпти.