"Хетафе"га қарши учрашувда "Сантяго Бернабеу"га йиғилган "Реал Мадрид" фан-клуби аъзолари норасмий ҳабарларга кўра шу куни ҳайлашув учрашувини ўтказган Италиялик бош мураббий Карло Анчелоттини қўллаб-қувватладилар.
Учрашув давомида мухлислар Анчелотти номини бир неча бор қарсаклар билан тилга олган ҳолда қўшиқ қилиб куйладилар. Шу қаторда футболчиларни ҳам. Стадионга йиғилганлар ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган мутахасисга ўтган йили қўлга киритилган 10-кубок ва шу қаторда бошқа совринлар, жорий мавсумнинг дастлабки ярмида намоиш этилган бетакрор ўйин ва кетма-кет қўлга киритилган 22 ғалабали учрашув учун миннатдорчилик билдирдилар.