“Милан” “Реал” собиқ устози Карло Анчелоттига таклиф билан чиқди.
“Россонерлар” италиялик тажрибали мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилган, шунингдек трансферлар учун 120 млн евро ажратишни ваъда берган. Бу ҳақида championat.com Corriere della Sera нашрига таяниб маълум қилди.
Milan News нашрига кўра “Милан” президенти Сильвио Берлускони Анчелоттининг рози бўлишига ишонмоқда.
“Биз Анчелоттининг қайтишига ишонч билдириб қоламиз. Аммо бизда бош мураббийликка яна тўрт нафар номзод бор. Улардан учтаси Италиядан, биттаси эса хориждан”, - дея ёзган Берлускони ўз твиттерида.