Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

"Шердор” раддия талаб этади

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда ўзбек футболини ёритувчи интернет сайтлари тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса Олий ва Биринчи лига ўйинларида қайд этилган натижаларни тезда билиб олиш имконини беряпти. Албатта воқеаларнинг ўз вақтида ёритилиши, бўлиб ўтаётган учрашувлар натижаларини онлайн ёзиб бориш, ўйиндан олдин ва ўйиндан кейинги мураббийлар фикрини ўз вақтида оммага етказиш тезкор ахборот асрининг энг асосий жиҳатидир. Афсуски футболга оид интернет нашрлари – сайтлар кўпайган сари ёлғон маълумотларга эга бўлган хабарлар, интервьюлар ва шунга ўхшаш бошқа ахборотлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда.

Ҳаммамизга маълумки 2015 йил 25 май куни Ўзбекистон биринчилиги доирасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унга кўра Самарқанднинг «Шердор-Самарқанд” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси меҳмони бўлди. Ушбу учрашувда «Шердор-Самарқанд” жамоаси 4:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур ўйиндан сўнг ўзбек футболини ёритиб борувчи koptok.uz сайти мухбири Самандарбек “Шердор-Самарқанд” футбол клуби бош мураббийи Сайфулла Шариповдан "интервью" олган ва мураббий номидан юқорида номи зикр этилган сайтга қуйидагича хабар қўйган.

Сайфулла Шарипов: Локомотив-БФК биздан кучли ўйнади
Кеча биринчи лиганинг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тошкентда Локомотиб-БФК меҳмони бўлган Шердор жамоаси футболчилари 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учрашув якунлангандан сўнг меҳмонлар устози Сайфулла Шариповни фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашувдаги мағлубиятдан хафамиз, - деб гап бошлади Шарипов. Жамоамиз билан ғалабани мақсад қилиб келгандик. Бироқ рақиб жамоа бунга имкон бермади. Улар ўз уйларида яхши ўйнади ва ҳақли тарзда мағлубиятга учратишди. Энди бу ўйинда қилган хатолардан етарлича хулосалар чиқаришимиз керак.
Самандарбек ёзиб олди.

Сайт томонидан қўйилган юқоридаги қисқа интервью мутлақо асоссиз. Сабаби «Шердор-Самарқанд” клуби бош мураббийи Сайфулла Шарипов Ўзбекистон биринчилиги 9-тур доирасида “Локомотив-БФК” жамоасига қарши кечган учрашувда бош ҳакам томонидан четлатилган эди. Шу сабабли Сайфулла Шарипов Тошкентда бўлиб ўтган “Локомотив-БФК” жамоасига қарши кечган ўйинга бормаган. Жамоани мазкур учрашувга ёрдамчи мураббий Учқун Қобилов олиб борган. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Сайфулла Шарипов номидан koptok.uz сайтида интервью эълон қилингандан сўнг клуб раҳбарияти аввалига мазкур ҳолатни техник ҳато сифатида баҳолаб, журналист Учқун Қобилов ва Сайфулла Шариповни адаштириб юборган бўлиши мумкин деган хулосага келганди. Бироқ, Тошкент сафаридан қайтган Учқун Қобилов билан клуб раҳбарияти суҳбатлашгандан сўнг ёрдамчи мураббий ҳеч қандай мухбирга “Локомотив-БФК” билан бўлган учрашув ҳақида интервью бермаганини таъкидлади.
Айнан ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда «Шердор-Самарқанд” жамоаси koptok.uz сайти маъмуриятидан 2015 йил 26 майда қўйилган “Сайфулла Шарипов: Локомотив-БФК биздан кучли ўйнади” сарлавҳа остидаги ёлғон хабарига раддия беришини талаб қилади.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ
"Шердор-Самарқанд" ФК
матбуот котиби

Манба: samfutbol.uz
Киритилди: 20:18, 27.05.2015.
Ўқилди: 4873 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz