Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бахтиёр Ашурматов: "Локомотив"га қарши 90 дақиқа ҳимояланишни иложи йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида даст аввал "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди. 

- Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичида жуда кучли жамоага дуч келдик. "Локомотив"га қарши куч синашишимизга қарамасдан олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилган. Биринчи бўлимда қарши ҳужумларда имкониятлардан фойдаланиш кераклигини йигитларга таъкидлагандим. Чунки бир гол урганимизда рақибимиз вазифаси мураккаблашар эди. Бироқ, афсуски биринчи таймдаги 2-3 та вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда шогирдларим ўз дарвозаларига жуда яқин ҳимоялана бошлашди. "Темирйўлчилар" бундан фойдаланиб, бизни жазолашди. Танаффус пайтида ўйинчиларга ўйинни давом эттиришга қодир бўлса, ётиб олмасликни ёки жарохат олса охиригача ётиш кераклигини ўқтиргандим. Биринчи гол урилганда тушунарсиз вазият бўлди. Кейинги беллашувларда "фэйр-плэй" бўлмаслигини таъкидлаб ўтаман. Ҳамкасбларимиз билан ҳам бу қоидага амал қилиш борасида гаплашиб оламан. Агарда "фэйр-плэй"га амал қилинмаса, ўйинчи жарохат олганда ҳам учрашув тўхтатилмайди. "Андижон" билан ўйинда ҳам учинчи голни худди шундай холатда ўтказиб юборгандик. 

Ўйиндан олдин ҳам айтганман, "Локомотив"га қарши 90 дақиқа ҳимояланишни иложи йўқ. Биринчи бўлимда ҳимоячиларим менга яқинроқ туришгани боис кўрсатмалар бериб тургандим. Футболчиларга майдон марказида ҳимояланиш лозимлигини айтганман. Афсуски, иккинчи бўлимда кўрсатмаларим охиригача бажарилмади. Агарда ўйинчимиз асоссиз қизил карточка олса, жаримага тортилади. Кейинги ўйинларда ушбу холат юзасидан қаттиқ бош қотирмасак бўлмайди. Балки жарима миқдорини оширилар... Ўтган ўйинда Эркинов жарохат олгани боис бугун қайдномага киритилди, аммо майдонга тушиш имкони унда йўқ эди. Шихов эса мавсумда ўзгартиришсиз учрашувлар ўтказгани боис бугун уни захирада қолдиришга қарор қилдик. Шогирдларимда шижоат кам деб ҳисобламаган бўлардим. Чунки якка курашларда охиригача курашишмоқда. Оёғини атайин авайлаб олиб қўйилган вазиятни уларда кўрмадим. Ҳужумга ўтишда қайсидир вазиятда ишонч етишмаган бўлиши мумкин, лекин барча футболчиларим тўп учун курашда ўзларини аямай ҳаракат қилишмоқда. Кўрсатмаларимни охиригача бажаришмагани борасида эътироз билдиришим мумкин холос. Ўйин охирида ўтказиб юборган иккинчи голимиз ортиқчалик қилди. Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди. Жавоб беллашувида хали имконимиз бўлади. "Локомотив" кучли жамоа экан" деб қўл кўтариш ниятимиз йўқ. Олдиндан таслим бўлганимизда бугун ёшларимизни майдонга туширган бўлар эдик.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:56, 28.05.2015.
Ўқилди: 3856 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.