“Ливерпуль” ҳамда Нидерландия терма жамоаси вингери Коди Гакпо ёзги трансферлар ойнаси вақтида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда ТЕАМtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар келаси мавсум учун асосий таркибда доимий ўйин амалиёти кафолатланмаса, Гакпо “Ливерпуль”ни тарк этишга тайёр. Чунки футболчига Европанинг 8 та клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Англиянинг “Астон Вилла” ва “Тоттенҳэм”, Мадриднинг “Атлетико”, Италиянинг “Милан”, Германиянинг “Лейпциг” ҳамда Туркиянинг “Фенербаҳче” ва “Бешиктош” бор.
Маълумот ўрнида, Коди Гакпо якунига етган мавсум Англия Премьер Лигаси доирасида жами 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ўйинчи айни пайтда Нидерландия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Мундиал олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган сўнгги назорат учрашувида Гакпо иккита пенальтидан унумли фойдаланиб, нидерландларнинг 2:1 ҳисобида ғалаба ёрдам берган эди.













