Мадриднинг «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этиши мумкин, деб ёзмоқда Испаниянинг нуфузли Don Balon нашри.
Таъкидланишича, португалиялик футболчининг кайфиятига кўп нарсалар таъсир қилган. Хусусан, клуб раҳбарияти томонидан Анчелоттининг истеъфога чиқариб юборилгани унга маъқул келмаган.
Бундан ташқари, клуб президенти Флорентино Перес аксарият муҳим масалаларда ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни биринчи ўринга қўйишга уринаётгани ҳам Роналдуга манзур келмаган. Шунингдек, Роналду «Реал»нинг бўлажак мураббийи деб тахмин қилинаётган Рафаэль Бенитес билан бирга ишлашни хоҳламаяпти.
Роналдунинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.