Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Яқин ўтмиш юлдузлари (Ярим ҳимоячилар)

Баҳо:
+ | -

Мен футболга ХХI-асрнинг бошларида қизиқа бошлаган эдим. Ўша пайтлари тўп сурган футболчиларнинг кўпчилиги айни пайтга келиб, яқин ўтмишнинг юлдузларига айланиб улгуришди. Блогимда олдинроқ яқин ўтмишнинг голеодор ҳужумчилари ҳақидаги мақолани эътиборингизга тақдим этган эдим. Бу сафар ўзининг чиройли ўйинлари, бетакрор финтлари билан ёдда қолган яқин ўтмишнинг энг моҳир ярим ҳимоячилари ҳақидаги мақолани сизга ҳавола қиламиз.

Зайниддин Зидан
Тўп сурган жамоалари:
«Канн» (Франция): 71 ўйин – 6 гол
«Бордо» (Франция): 176 ўйин – 42 гол
«Ювентус» (Италия): 209 ўйин – 31 гол
«Реал Мадрид» (Испания): 225 ўйин – 49 гол
Франция терма жамоаси: 108 ўйин – 31 гол
Умумий: 789 ўйин – 159 гол

Жамоавий ютуқлари:
Жаҳон чемпиони: 1998
Европа чемпиони: 2000
Жаҳон вице-чемпиони: 2006
Чемпионлар лигаси: 2002
УЕФА Суперкубоги: 1996,2002
Қитъалараро кубоги: 1996,2002
Интертато кубоги: 1995
Италия чемпиони: 1997,1998
Испания чемпиони: 2003
Италия суперкубоги: 1997
Испания суперкубоги: 2001,2003
Умумий: 15 та

Шахсий ютуқлари:
«Олтин тўп» соҳиби: 1998,2000,2003
УЕФАнинг сўнгги 50 йилдаги энг яхши футболчиси: 2004
ЖЧнинг энг яхши футболчиси: 2006
Франциянинг энг яхши футболчиси: 1998,2002…

Футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланадиган Зайниддин Зидан, футболчилик фаолиятини Франциянинг «Канн» клубида бошлаб, сўнгра «Бордо» клубида давом эттиради. Шундан сўнг Италиянинг «Ювентус» жамоаси таркибига келиб қўшилади. Туринликлар сафида 209 та учрашувда майдонга тушиб 31 та голга муаллифлик қилади. 2001-йили эса дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланиб, Мадриднинг «Реал» клуби либосини кияди. «Бланкос» сафида ўзининг ёрқин ўйинларини давом эттирган Зизу 225 та учрашувда 49 та гол киритади. Голларнинг барчаси санъат асарига тенг эди. Зайниддиннинг ютуқларига тўхталиб ўтсак, у Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган, 2006-йилда эса иккинчи бора жаҳон чемпиони бўлиш учун яқинлашганди. Бироқ, Матерацци билан бўлган кўнгилсизлик, барчасига чек қўйди. Зидан клублари билан ҳам кўплаб ютуқларга эришади. Жумладан, Европа Чемпионлар лигасида 1 марта, УЕФА суперкубоги ва Қитъалараро кубогларида 2 мартадан зафар қучади. 2 бора Италия чемпионатида, 1 марта эса Испания ла лигасида муваффақият қозонди. 3 маротаба дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. 2004-йилда эса УЕФАнинг сўнгги 50 йилликдаги энг кучли футболчиси деган номини қўлга киритади. Футбол афсунгари Зиданнинг финтлари, дриблинглари, голлари-ю, ажойиб ўйинлари бир умр ёддан чиқмайди.

Луиш Фиго
Тўп сурган жамоалари:
«Спортинг» (Португалия): 169 ўйин – 20 гол
«Барселона» (Испания): 249 ўйин – 45 гол
«Реал Мадрид» (Испания) 239 ўйин – 57 гол
«Интер» (Италия): 138 ўйин – 11 гол
Португалия терма жамоаси: 127 ўйин – 32 гол
Умумий: 922 ўйин – 165 гол

Жамоавий натижалари:
Чемпионлар лигаси: 2002
УЕФА Суперкубоги: 1997,2002
Қитъалараро кубоги: 2002
Кубок эгалари кубоги: 1997
Испания чемпиони: 1998, 1999, 2001, 2003
Италия чемпиони: 2006, 2007, 2008, 2009
Испания кубоги: 1997, 1998
Италия кубоги: 2006
Испания суперкубоги: 1996, 2001, 2003
Италия суперкубоги: 2005, 2006, 2008
Европа чемпионати вице-чемпиони: 2004
Европа чемпионати бронза медали: 2000
Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони: 1991
Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони: 1989
Умумий: 24 та

Шахсий ютуқлари:
«Олтин тўп» соҳиби: 2001
Европанинг энг яхши футболчиси: 2001
Португалиянинг энг яхши футболчиси: 1995, 1996, 1997, 1998, 1999, 2000

Луиш Фиго фаолиятини «Спортинг» жамоасида бошлайди. Бу ерда 169 та ўйинда 20 гол урган Луишни Каталониянинг «Барселона» клуби харид қилади. «Барса» сафида фантастик ўйин кўрсатган Фиго 249 учрашувда 45 та голга муаллифлик қилади. Шундан сўнг кутилмаганда у «Реал» жамоасига ўтиб кетади. Кечагина каталониялик мухлисларнинг ёқимтойига айланган Португал ўғлони, энди уларнинг азалий душманига айланганди. «Эл-классико»ларда бор диққат эътибор Фигога қаратилар эди. Луиш «Реал» таркибида 239 ўйинда иштирок этиб, 57 голга муаллифлик қилганидан кейин, Италияга йўл олди. «Интер»да фаолиятига «нуқта» қўйган футболчи «нерадзурри»лар учун 127 учрашувда майдонга тушади ва ўз ҳисобида 32 та гол ёздириб қўяди. Фигонинг ютуқлари ҳам талайгина. У деярли барча йеврокубокларда зафар қучади. Чемпионлар лигасидан тортиб Кубок эгалари кубогигача. Умумий ҳисобда 8 карра чемпионлик титулини қўлга киритади. Италия чемпионатида 4 та, Испания чемпионатида 4 та. Шунингдек, терма жамоа сафида ёшлар ўртасида жаҳон, ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони бўлади. Европа чемпионатларида бир марта вице-чемпионга айланди, бир марта эса бронза медалга эга чиқди. 2001-йилда «Олтин тўп» соҳибига айланди. 6 маротаба эса Португалиянинг энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилди.

Девид Бекхем
Тўп сурган жамоалари:
«Манчестер Юнайтед» (Англия): 394 ўйин – 85 гол
«Реал Мадрид» (Испания): 159 ўйин – 20 гол
«Лос Анжелес Гелекси» (АҚШ): 126 ўйин – 20 гол
«Милан» (Италия): 33 ўйин – 2 гол
«ПСЖ» (Франция): 14 ўйин – 0 гол
Умумий: 726 ўйин – 127 гол

Ютуқлари:
Чемпионлар лигаси ғолиби: 1999
Қитъалараро кубок соҳиби: 1999
Англия чемпиони: 1996, 1997, 1999, 2000, 2001, 2003
Испания чемпиони: 2007
Франция чемпиони: 2013
Англия кубоги ғолиби: 1996, 1999
МЛС Кубоги: 2011, 2012
Англия суперкубоги соҳиби: 1996, 1997
Испания суперкубоги эгаси: 2003
Умумий: 17 та

Шахсий ютуқлари:
«Кумуш тўп» соҳиби: 1999, 2001
Европанинг энг яхши 2-футболчиси: 1999
Европанинг энг яхши 3-футболчиси: 2003

Spaysboy лақабли футболчи юлдузли онларини «Олд Траффорд»да ўтказди. Фергюссон қўл остида ажойиб натижаларни қўлга киритади. 394 та учрашувда майдонга тушиб 85 та голга муаллифлик қилган. Голларининг аксарияти жарима тўпларидан киритилади. Сер Алекснинг буцасини қабул қилиб олган Бекс «Реал Мадрид»га ёъл олади. «Галактикос» сафида кўплаб ютуқларга эришмаган бўлса ҳам, ажойиб ўйинлари билан эсда қолди. Мадридликлар сафини тарк этгач АҚШ чемпионатига йўл олди. «Лос Анжелес Гелекси» жамоасига ўтгач, Бекс футбол оламидаги нуфузини бироз йўқотди. 2 мавсум «Милан»да ижара асосида тўп сурди ва фаолиятини Францияда «ПСЖ» таркибида якунлади. Совринлари ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, у кўплаб ютуқларини «қизил иблислар» сафида қўлга киритади. Чемпионлар лигаси ва қитъалараро турнирларда 1 мартадан зафар қучади. Англия Премер-лигасида 6 бора, Испания ва Франция чемпионатларида 1 мартадан зафар қучади. Шунингдек, Англия ва АҚШ кубокларида ҳам олтин медалларни ютишга муваффақ бўлди. 1999 ва 2001-йилларда «Кумуш тўп» соҳибига айланган, Девид футбол тарихида «жарима тўплари устаси» номи билан из қолдирган.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 21:25, 29.05.2015.
Ўқилди: 8362 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.