Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ФИФА президенти лавозимига Йозеф Блаттер қайта сайлангани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Қанчалик кутилган воқеа юз берган бўлса, ҳозир шуналик қайғудаман. Блаттерга овоз берганлар футболга хиёнат қилишди, аксинча ўйинни ҳимоя қилиш керак эди. Зепп гапирган қайиқ аллақачон ағдарилиб бўлган.
Ҳозирги пайтда ниманидир ўзгартиришнинг ягона йўли етакчи футбол федерацияларнинг бундай жирканчли ташкилотдан чиқиб кетишдир», – дея ёзади Линекер ўзининг твиттерида.