Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Жасур АБДУРАИМОВ: «Камчиликлар бор, уларни бартараф этяпмиз»

Баҳо:
+ | -1

Эртага 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимиздаги Жар стадионида БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Амирлик футболчилар делегацияси кеча Тошкентга етиб келди. Бу икки терма жамоа ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 31 май кунига белгиланган. Ҳар иккала баҳс ҳам соат 17.00да бошланади. Ўзбекистон ҳам, БАА ҳам шу йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўряпти. Табиийки, ўзаро ўтказиладиган ўйиин иккала томон учун ҳам фойдали бўлади. Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз 26 майдан ўқув-машғулот йиғинини бошлашди. Машғулотлар Жар стадионинг асосий майдонида бўлиб ўтмоқда. Уни мураббийлар билан биргаликда Терма жамоалар маркази мутасаддилари  Рустам Акрамов, Вячеслав Солохо, Мавзур Умархўжаевлар кузатиб бориш­япти.

Таъкидлаш жоиз, Абдураимов ва унинг ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган машғулотлар бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалар машғулотидан бироз фарқ қиляпти. Кўзга ташланган фарқларидан бири шундаки, жисмоний тайёргарликка асосланган машқлар хилма-хил ва жуда ҳам қизиқарли. Футболчилар мазза қилиб берилган машқларни бажаришди. Бошқа ёшдаги терма жамоа машғулотларида бир хилликни кўрардик. Илк кунги машғулот икки соатга яқинроқ вақт давомида ташкил этилди ва унда 22 нафар футболчи иштирок этди. Шунингдек, кўрикдан ўтказиш учун Каталония биринчилигида ўйнаётган истеъдодли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Юсупов ҳам ушбу йиғинга таклиф этилди. Аслида Сардор «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча йилдирки, у Каталония чемпионатида ўйнаб келяпти. Биз машғулотлар якунланганидан сўнг терма жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимовдан интервью олдик.

- Ушбу йиғинимиз ҳам Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Йиғин доирасида БАА ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Бу ўйинларда таркибимизда кўрикдан ўтаётган янги футболчиларни текшириб оламиз. Умумий олганда йигитларнинг маш­ғулотга бўлган муносабати, тўлиқ куч билан ҳаракат қилаётганликлари менга маъқул келяпти. Бундан аввалги йиғинимиз Ереван шаҳрида ўтказилганди. Ўшанда Арманистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушгандик. Дастлабки ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Аввалига арманлар бизни менсимаган ҳолда ўйнашди ва шунга яраша жазоланишди. Иккинчи учрашув тамомила фарқ қилди. Майдон эгалари жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кескин кураш борди. Арманистон терма жамоаси таркибида Германия, Бельгия, Россия чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор эди. Балки шунга бўлса керак, улар биринчи ўйиндаёқ осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашди. Иккинчи учрашувимизда дуранг (1:1) натижа қайд этилди.

- Бугунги кунда сизни қийнаётган позициялар борми?

- Афсуски бор. Биринчи галда дарвозабонлар. Бу ёш тоифасида яхши дарвозабонни топиш мушкул иш. Иккала дарвозабонимиз ҳам 2-лигада ўйнашади. Бу ёшда футболчилар камида 1-лига жамоаларида ўйнаш керак. Кейин марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоя­чисига муҳтожмиз. Бу борада иш олиб боряпмиз. Олдинда яна йиғинларимиз бор. Режага кўра, Қатар ёшлар терма жамоаси июнь ойида Тошкентга келиши ва жавоб тариқасида биз ҳам Дохага боришимиз керак. Тез орада саралаш босқичидаги рақибларимизни билиб оламиз.

- Ҳужумчилар-чи?

- Уч нафар ҳужумчимиз машғулотларда қатнашяпти. Уларнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор.  

- Саралаш гуруҳ босқичи мезбонлигига Ўзбекистон ўз номзодини илгари сурганми?

- Билишимча, ҳа. Биздан ташқари Саудия Арабистони, Тожикистон ва Шри-Ланка давлатлари ҳам бор. Саралаш қаерда бўлишидан қатъий назар биз олдимизга Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишни мақсад қилганмиз. Босқичма-босқич мақсадимиз катталашиб бораверади.

- Сардор Юсуповнинг ҳаракатлари қандай таассурот қолдиряпти?

- Назаримда, «Пахтакор»да ўйнаб юрган кезлари кучлироқ эди. Ҳали олдинда БАА билан ўтказадиган иккита ўртоқлик учрашувимиз бор. Бу ўйинларда яна синаб кўрамиз. Биласизми, таркибимиздаги аксарият футболчилар 1-лигада ўйнашади. Сир эмас, бу лигада ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Асосан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари юз фоиз ёшларни ўйнатишяпти. Бошқа жамоалардаги ёши катта ва тажрибали футболчиларга қарши ўйин­ларда бу ёшларимиз ҳар томонлама пишиб боришади. Билишимча, Каталония чемпионитида деярли бир хил ёшдаги футболчилар клубларда ўйнашади.

ЙИҒИНГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАН

ФУТБОЛЧИЛАР:

ДАРВОЗАБОНЛАР:

Шоҳруҳ Раимов 1997    «Пахтакор»

Умид Ҳамроев 1997      «Пахтакор»

ҲИМОЯЧИЛАР:

Ҳусниддин Ғофуров 1997 «Шўртан»

Лазер Адамов 1997     «Локомотив»

Турсун Раҳимбердиев 1997 «Бунёдкор»

Фарруҳ Юлдашев 1997 «Пахтакор»

Хушнуд Авилов 1998     «Пахтакор»

Ислом Қобулов 1997     «Бунёдкор»

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Азиз Ғаниев1998            «Насаф»

Б.Тошмирзаев 1997        «Пахтакор»

Жамшид Юсупов 1997   «Пахтакор»

Жасур Яхшибоев 1997   «Пахтакор»

Суҳроб Нуриллаев 1998  «Пахтакор»

Беҳзод Ғанижонов 1998  «Пахтакор»

Санжар Қодирқулов 1997 «Бунёдкор»

Достон Иброҳимов 1997 «Пахтакор»

Миржаҳон Мираҳмедов 1997 «Бунёдкор»

Ислом Рашидхонов 1997 «Насаф»

Арслон Султонов 1997    «Металлург»

ҲУЖУМЧИЛАР:

Саиджамол Давлатжонов 1997 «Пахтакор»

Жавоҳир Эсонқулов 1997 «Бунёдкор»

Бош мураббий - Жасур Абдураимов.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:07, 30.05.2015.
Ўқилди: 3967 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.