Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Моуриньо Винисиус ва Престианни ўртасидаги можарони эслади

Баҳо:
+ | -

Яқинда Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи бўлган Жозе Моуриньо Винисиус Жуниор ва Жанлука Престианни иштирокидаги можароли воқеани эслади.

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси плей-оффининг дастлабки босқичида "Реал" ва "Бенфика" ўзаро тўқнаш келганида бразилиялик футболчи рақиб жамоа вакили билан тортишиб қолган эди. Престианни футболкаси билан оғзини тўсган ҳолда Винисиусга нимадир деган, шундан сўнг "Реал" юлдузи ҳакамга ўзини ирқий ҳақорат қилишганини маълум қилган. Ўша пайтда Моуриньо "Бенфика"ни бошқараётган эди.

"Мен учун ҳаммаси жуда оддий. Винисиус мен кимнинг тарафида эканимни билади. Ўша пайтда Престианни менинг жамоамда ўйнарди. Мен ҳар доим ўз футболчиларимни ҳимоя қиламан — бу муҳокама қилинмайди", — дея Моуриньонинг сўзларини Madrid Zone келтиради.

Жорий ёзда португалиялик мутахассис "Бенфика"ни тарк этиб, "Реал"га қайтди.

Киритилди: 08:53, 19.08.2026.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик