Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тачмурод Агамуродов: "Омад биз томонда бўлмади"

Баҳо:
+ | -

"Динамо" – "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг дастлаб мезбон жамоа бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади "Машъал" клуби расмий сайти.

- Ўйин борасидаги фикрларингиз?

- Футболда бунақаса учраб туради – бутун ўйин давомида ҳужум қиласан, аммо мағлубиятга учрайсан. Учрашув натижаси биз учун жуда аламли. Ўйин давомида баҳс тизгинини ўз қўлимизда сақладик, ўйинда устунлик қилдик, аммо мағлубиятга учрадик. «Машъал» жамоаси яратилган битта имкониятни голга айлантиришди, биз эса қатор имкониятлардан фойдалана олмадик. Хулоса қилиб айтганда, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Омад биз томонда бўлмади. Йигитларга эса эътирозим йўқ, улар бор куч ва имкониятларини ишга солишди.

- Мана икки ўйиндирки, Павел Смоляченко захирада қолмоқда, ўйинга туширилмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Павелда жароҳат бор. Шу боис у майдонга туша олмаяпти. «Бунёдкор» билан баҳсда яна бир футболчимиз Ислом Шарипов ҳам жароҳат олди. У ҳам бизга ёрдам бера олмаяпти.

- Жамоа таркибида якуний зарбани бера оладиган ҳужумчи кўринмаяпти. Бу борада қандайдир ўзгаришлар қилишни режалаштираяпсизми?

- Умуман олганда, захирадан тушиб ўйинни кучайтира оладиган яққол футболчимизнинг ўзи йўқ. Захирадан асосан маҳаллий ёш футболчиларни туширишга мажбурман. Аслида олганда эса жамоамизда етакчилар, ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар етарлича. Аммо сўнгги икки ўйинда омадимиз келмади. Масалан, «Бунёдкор» билан ўйинда ҳам мезбонлардан кўпроқ дарвозага зарба берган бўлсакда, натижа қониқарсиз бўлди. Бугун ҳам ўнлаб зарбалар бердик, аммо тўп дарвозага кирмади. Начора, бу омадсизлик.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 09:45, 31.05.2015.
Ўқилди: 2726 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик