Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Даврон Файзиев: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди"

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев ОАВ ходимларига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Аввало "Насаф" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Ўйинда тўлиқ устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Учрашувга тайёрлаган режамиз асосида қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Ўйлайманки, "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун яхши ўйнашди. Баъзи вазиятларда "Насаф" дарвозабони ўзини кўрсатди, шунингдек дарвоза тўсини ҳам бугун "Насаф" фойдасига ишлади. Имкониятлар бўлди, бироқ гол ура олмадик.

"Насаф" қандай жамоа эканлигини билардик ва қаерда ўйнаётганлигимизни сезиб турдик. "Сўғдиёна" бу йилги мавсумда осонлик билан таслим бўлаётгани йўқ. Бизда ҳам "Насаф"дек шароитлар яратилмоқда. Биз янги даражага чиқишимиз учун бироз вақт керак. Фэйр-плейга амал қилмадик? Гол урган вазиятмиздан аввал майдонда футболчи йиқилиб ётганини кўрмадим. Шу боис фэйр-плей ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мени ўзим футболчига тўпни майдондан чиқариб юборма деб айтдим, -дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Даврон Файзиев.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 07:45, 01.06.2015.
Ўқилди: 3807 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик