Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекситон ёшлар терма жамоаси ўз иштирокини бошлади. Аммо афсуски, голларга бой ўйинда вакилларимиз биринчи учрашувда Гондураслик тенгдошларига мағлуб бўлишди.
Учрашувдаги илк хавфли ҳужумни ёшларимиз уюштирган бўлсада, ҳисобни гондурасликлар очишди. 4-дақиқада Жов Бенавидес жаримадан дарвозани нишонга олди.19-дақиқада Брян Рохес жамоасининг иккинчи голини киритди.
31-даиқада Отабек Шукуров Ҳамдамовни Лопез билан бирга-бир вазиятга чиқарди, Достонбек аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг ёшларимизнинг ҳужуми кучайди, рақиб эса ҳимоялана бошлади. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганда Шомуродов ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо унинг ўткир бурчакдан йўллаган хавфли зарбаси дарвоза устунига тегди.
Иккинчи бўлимда гондурасликлар ҳисобдаги фарқни яна иккитага етказди, гол муаллифи Кевин Алварез. Учрашувнинг асосий вақти тугашига ўн дақиқа қолганида Элдор Шомуродов фарқни битта голга қисқартирди. Афсуски ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлсаларда, ёшларимиз ҳисобни қисқартириш билан чекландилар, холос. Қўшиб берилган даққиаларнинг иккинчисида Рохес "дубль"ни нишонлади, энг сўнгги сонияларда Забихилло Ўринбоев жамоамизнинг учинчи голини киритиб қўйди.
Шу тариқа кичик мундиални мағлубият билан бошладик. Аммо умид қиламизки, рақиблар қанчалик кучли бўлмасин ёшларимиз гуруҳ босқичидан чиқадилар.
ЖЧ U20.
F гуруҳи
Ўзбекистон - Гондурас 3:4 (1:2)
Голлар: Достон Ҳамдамов (31), Элдор Шомуродов (79), Забихилло Ўринбоев (90+6) - Жов Бенавидес (4), Брян Рохес (20, 90+2), Кевин Алварес (49).
Ўзбекистон: 1.Сарвар Каримов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Одилбек Ҳамробеков, 6.Акром Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов (С), 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 14.Хуршид Ғиёсов, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Забиҳилла Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов
Гондурас: 12.Роберто Лопес, 2.Кевин Алварес, 3.Жонатан Паз, 6.Карлос Монкада, 9.Брян Рохез, 10.Хосе Эскеланте, 11.Кевин Лопес, 13.Жов Бенавидес (С), 17.Алберт Элис, 18.Марсело Перейра, 20.Дейби Флорис
Ҳакамлар: Эрик Отого-Кастане (Габон), Элвис Нупие (Камерун), Яҳё Маҳамаду (Нигерия), Ник Валдрон (Янги Зеландия).