“Манчестер Сити”нинг ивуарлик ярим ҳимоячиси Яя Туре келаси мавсумда жамоасини юқори ўринларга қайтаришга ёрдам бериш ниятида.
“Афтидан, шу ерда қоламан. Мухлислар ташвишланмасалар ҳам бўлади. Бу йилдаги орзуим – жамоамнинг янада кучли бўлишига ёрдам бериш. Мен ўз тажрибамга ишонаман ва “Сити” янги футболчилар билан келаси мавсум жуда кучли жамоага айланишига умид қиламан.
Мен ҳамиша биринчи навбатда фаолият юритаётган клубим, номимни қўшиқ қилиб куйлаётган мухлислар ҳақида ўйлайман. Бунақасини пулга ҳам сотиб олиб бўлмайди”, - дея eurosport.ru Manchester Evening News нашрига таяниб Туренинг фикрларини келтиради.