Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Австралия ОФКдан чиқиб, Океанияга қайтадими?

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 29 май куни бўлиб ўтган ФИФА Конгрессида Австралия футбол федерацияси ОФКга терс ҳолатда Блаттерга эмас, шаҳзода Али бин ал-Ҳусайнга овоз берди. Ушбу ҳолат Австралиянинг ОФКдан чиқариб юборилишига олиб келиши мумкин дея хабар беради insideworldfootball.com сайти.

Январь ойида Австралия навбатдаги Осиё кубогини чиройли тарзда ўтказганига қарамай, ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа "Дубай" газетасига берган интервьюсида Австралия ОФКдан чиқариб юборилиши мумкинлигига шаъма қилган.

"Австралия Осиёга қабул қилинган 2006 йилда мен ҳали ОФК президенти эмасдим. Ўша пайтда ОФК Ижроқўми Австралиянинг ОФКга аъзолигини қайта кўриб чиқиш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилмаганди. Ғарбий Осиё футбол федерациялари Австралиянинг ОФКда қолишини исташмаяпти. Шунингдек, араблардан ташқари Австралиянинг Осиёдан кетишини истаётган яна бир нечта мамлакатлар ҳам бор", - деди Салмон.

Австралия футбол федерацияси президенти Девид Галоп ОФК раҳбарининг интервьюсидан сўнг хавотирга тушиб қолди. У ФИФА президенти сайловида Али бин ал-Ҳусайнга овоз берганидан сўнг ОФК томонидан Австралияга босим ошиб боришини ва Австралиянинг ОФК таркибида қолиши қийинлашиб боришини тушуниб етмоқда.

Австралия Океания таркибидан чиқиб, Осиёга қўшилганидан кейин 2 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этди, лекин бундан Осиё мамлакатлари зарар чекишди. Бу ҳолат ҳам ОФК аъзоларида норозилик уйғотди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ОФК Ижроқўми Австралиянинг Осиё футболига аъзолигини қайта кўриб чиқиш эҳтимоли йўқ эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:04, 03.06.2015.
Ўқилди: 11728 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.