"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Ювентус"га қарши Чемпионлар Лигаси финали олдидан туринликлар посбони шаънига илиқ сўзларни билдирди.
"Ювентус" – буюк, фантастик жамоа. Шу сабабли ҳам улар финалга чиқишди. Бизни қизиқарли, аммо ўта қийин учрашув кутаётганини тушуниб турибмиз.
Жанлуижи Буффон – футбол тарихидаги энг буюк дарвозабонлардан бири. Мен унинг ашаддий ишқибозиман. Шу билан бирга унга тўп киритишни хоҳлайман", - дея euro-football.ru УЕФА матбуот хизматига таяниб Неймарнинг фикрларини келтиради.