Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Ювентус” – “Барселона” ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар лигаси финалида Туриннинг “Ювентус” ва Каталониянинг “Барселона” жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Биз ушбу жамоаларнинг ўаро ўйинлари тарихига тўхталиб ўтамиз.

Учрашувлар сони: 9 та
“Ювентус” ғалабаси: 4 та
“Барселона” ғалабаси: 3 та
Дуранг: 2 та
Тўплар нисбати: 13:12 “Барселона” фойдасига

Ўзаро ўйинлардаги кичик устунлик “Ювентус” томонида. Эътиборли жиҳати “Барса” “Юве”га қараганда 1 та кам ғалабага эришган бўлса ҳам, 1 та голни кўпроқ урган.

Ўйинга оид 10 факт
1. Жамоалар Чемпионлар лигасида 4 марта рўбаро келишган ва бир мартадан ғалаба қозонишган. Қолган 2 та ўйинда муроса кўчаси танланган.
2. Энг қизиғи ана шу 4 та ўйин ҳам Чемпионлар кубоги (лигаси)нинг ¼ финал ўйинларига тўғри келган.
3. 1985/86 йилги мавсумда “Барселона”, 2002/03 йилги мавсумда эса “Ювентус” ғалаба қозониб ярим финалга йўл олган.
4. Иккала клуб Еврокубоклар финалида илк бора ўзаро рақиб бўлишади.
5. “Барселона” “Ювентус”ни 3 ўйиндан буён мағлуб эта олмаяпти.
6. Ушбу жамоалар нейтрал майдонда фақатгина 1 марта дуч келишган. 1952 йилги “Лотин кубоги”нинг ½ финалида Парижда кечган баҳсда “Барса” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
7. “Ювентус” ҳеч қачон “Барселона”ни 2 та тўп фарқи билан мағлуб эта олмаган.
8. “Ювентус” Туринда “Барселона”ни 4 марта меҳмон қилиб бирор маротаба ҳам ютқазмаган.
9. “Барселона” ҳам “Ювентус” ҳам бу мавсумда ҳам чемпионлик, ҳам кубокни қўлга киритишди. Энди уларнинг бири “требл” қайд этиши аниқ.
10. Агар бугун “Ювентус” ютқазса Чемпионлар кубоги (лигаси) финалларида 6 марта ютқазган ягона жамоага айланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 15:22, 06.06.2015.
Ўқилди: 8554 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.