"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси финалида "Барселона"га қарши кечадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Месси, Неймар, Суарес... Ярим финалга чиққанимиздан бери ушбу учликни қандай тўхтатиш ҳақида ўйлаяпмиз. Эртага ҳамма юз фоиз куч билан ўйнайди. Финал биттагина ўйиндан иборат ва кейин ўч олиш имкони бўлмайди.
ЕЧЛни ким ютса, ўша жамоа требль қайд этган бўлади. Умид қиламанки, ўша жамоа "Ювентус" бўлади. Биз жисмонан ва руҳан ўйинга идеал тайёргарлик кўрдик. Бизга қарши юқори индивидуал маҳоратга эга футболчилари бор жамоа майдонга тушади. Шу билан бирга «Барселона» жамоа сифатида ҳам жуда кучли.
Шунга қарамасдан барча жамоада бўлгани сингари, каталонияликларнинг ҳам кучсиз томонлари бор. Мессини тўхтатиш мумкинми? Умид қиламанки, эртага буни уддалай оламиз. Биз шунинг учун ҳам бу ерга келдик", - дейди мураббий.