Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Вадим Абрамов: “Ким кучли бўлса ўша майдонга тушади”

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач одатдагидек бош мураббийлар ва ОАВ ходимлари ўртасида матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуманнинг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ҳар доимгидек, бугун ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Ваҳоланки, биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очгандик. Ҳаммаси янада яхши бўлиши керак эди, бироқ ундай бўлиб чиқмади. Бугун ярим ҳимоячилар нотўғри ўйнашди.

- Ярим ҳимоячилар нотўғри ўйнагани Тўраев йўқлиги билан боғлиқми?
- Шундай деса ҳам бўлади, аммо майдонда бошқалар ҳам ўйнади. Улар ҳам тўғри ўйнаши керак. 

- Раҳматуллаев захирада қолиб кетяпти. У қолганларга нисбатан шунчалик кучсизми?
- Унда жароҳат бор эди. Қолаверса, бизда рақобат кучли. Ўзини кўрсатса майдонга тушаверади.

- Нестеров кам ўйнаётгани нима билан боғлиқ?
- Икромов билан Нестеровнинг савияси бир хил. Футбол шунақа: ким яхши ўйнаса ўша ўйнайверади. 

- Кояшевич иккинчи даврада кетадими?
- Кетадиган бўлса, уни майдонга нега туширамиз? Уни камчилиги ҳимояга қайтмайди. Бугун ҳам шундай хатоларга йўл қўйди.

- Руслан Коряннинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- У яхши ҳужумчи. Бугун у ўз имкониятларидан фойдаланганида Руслан ҳақида илиқ фикрларни билдираётган бўлар эдик.

Манба: arena.uz
Киритилди: 22:09, 06.06.2015.
Ўқилди: 4305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.