Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Жамшид Саидов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти. 

- Қизил карточкага қадар деярли ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб тургандик. Буни самараси ўлароқ вазиятлар содир этаётгандик. Яъни йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаётганди. Камчиликда қолганимиздан кейин ўйинни бориши ўзгариб кетди. Футболчиларимизда ишончсизлик кузатилиб хато кетидан хатолар кузатилди. Оқибатда рақиб иккинчи голни уришга ҳам эришди. Шундан сўнг йигитларнинг ҳаракатида пасайиш кузатилди. Гарчи ўн киши бўлиб ўйнаган бўлсакда, вазиятларга эга бўлдик. Тўпни назорат қилган бўлсакда, сон жиҳатидан камчиликда ҳаракат қилиш қийин кечмоқда. Жамоа деярли барча учрашувларда гол ураётган бўлсада, муаммоларни мавжудлиги ва футболчиларда ишончни етишмаслиги ижобий натижаларни қўлга киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Йигитлар руҳий томондан тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Шу сабабли, бу борада бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни келтириш мумкин. Биринчи бўлиб гол урган бўлсакда, хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан тўпларни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Футбол хатолар эвазига ҳам тузилади. Кўп хатоларга йўл қўйиш салбий ҳолатларга олиб келади. Агарда 1:0 ҳисобида олдиндан бораётган вақтда иккинчи голни ура олганимизда учрашувни бориши умуман бошқа бўларди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 09:39, 07.06.2015.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик