Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал»нинг янги қаҳрамони Карлос Эспи ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионатидаги дастлабки учрашувда «Эспаньол» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлаган Карлос Эспи ҳақида фикр билдирди.

21 ёшли ҳужумчи дебют учрашувида 80-дақиқада захирадан майдонга тушди ва орадан ўн дақиқа ўтиб, ҳал қилувчи голни киритди.

«Карлос — ажойиб футболчи. Гонсало Гарсиянинг «Фулхэм»га ўтиши мумкинлигини билганимизда, Хуни Калафат унинг ўрнига бир нечта номзодни таклиф қилди.

Кейин Эспининг номзодини таҳлил қилдик ва кўрганларимиз бизни ҳайратга солди. У ҳали жуда ёш. Бизга айнан шундай услубдаги футболчи керак эди.

Эспи — жуда ижобий ва хушчақчақ йигит. У ўз орзуси билан яшаяпти, шу билан бирга қаттиқ меҳнат қилмоқда ва жамоа манфаати учун бор кучини сарфлаяпти.

Албатта, унинг голи учрашув тақдирини ҳал қилди. Аммо у Мбаппега қулай узатма берган вазиятни ҳам алоҳида таъкидлаш керак», — деди Моуриньо матбуот анжуманида.

«Реал» Карлос Эспини «Леванте»дан 25 миллион евро эвазига сотиб олган.

Киритилди: 08:58, 23.08.2026.
Ўқилди: 1500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик