Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Мухтор Қурбонов: "Муҳим очколарни қўлга киритдик"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

"Бугунги ўйин драматик тарзда ўтди. Бунга ҳамма мухлислар гувоҳ бўлди. Биринчи бўлимда "Машъал" орқада ҳаракат қилиб биринчи гол уришди. Биз ўйинга келишдан олдин ҳам улар айнан шундай услубни танлашини билган эдик. Пенальти тўғри ёки нотўғри бўлганини билмадим. Дарвозабонимиз буни олиб чиқди. Кейин йигитларни руҳи кўтарилиб, ғалабага олиб келди. Жуда ҳам муҳим очколарни қўлга киритдик. Турнир жадвалида жамоалар зич кетмоқда. Йигитларга раҳмат айтаман. Бундай иссиқ об-ҳавода майдонда югуришди. Катта меҳнат қилишди" , - дейди Мухтор Қурбонов.

"Пенальти гол бўлганида ? Билмадим. Агар шу вазиятда гол киритилганда йигитлар руҳан мағлуб бўлиб қолиши мумкин эди. Худога шукур дейман бизга омад келди".

"Қишки йиғинлар давомида "Машъал" билан назорат учрашувлари ўтказдик, ПФЛ кубоги финалида ўйнадик. Умуман олганда жамоа услубини билар эдик. Ўрта чизиғимизни зич қилиб уларга эркинлик бермаслик ҳаракат қилдик. Ўйин охирида ҳам айнан ўрта чизиқни зич ушладик".

"Суҳроб Бердиев "Сўғдиёна"да ўйнаган вақтида етакчи эди. "Сўғдиёна" таркиб жиҳатидан бизга қарагандан кучсиз жамоа бўлган эди ва шу жамоанинг етакчиси эди. У жамоада яққол у ўйинчи билинар эди. Менимча у жамоада ўзини яхши ҳис қилмаяпди. Ўйлайманки у секин-секин киришиб кетиши керак. Жамоамизда ўтган йили ўйнаган футболчилардан битта қолган. Бирдан кучли жамоа шакллантириш қийин. Бойматов ҳам "Қизилқум"да лидер эди бу ҳам худди шундай гап".

"Техник носозлик туфайли афтобусда муаммо билан келдик. Бундан ташвишда эдим. Ғузорда ўйинларни кеч қўямиз. Футболчиларга ҳам яхши муҳит керак".

"Футболчилар жамоа танлайдиган бўлиб қолган. Улар биринчи лига жамоаси билан ўйнаса кучсиз ўйнайди, кучли клублар билан ўйнаса кучли ўйнайди. Айнан мана шу ўзбек футболининг муаммосидир. "Насаф" билан зўр ўйнадик, "Машъал"га қарши ундай эмас. "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба руҳий жиҳатдан бизга ижобий таъсир этди. Умуман жамоалардан ҳужумчилар йўқ. Бугун Таран ҳам пенальтидан урди. Асосий эътиборимиз чемпионатга қаратилган. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш бу жуда оғирдир".

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 09:44, 07.06.2015.
Ўқилди: 2506 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4865]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4078]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2413]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2200]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2159]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1671]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1666]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.