Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Ислом Тўхтахўжаев: "Бу гал мундиал сари дадил қадам ташлаймиз"

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралаш раунди иккинчи босқичи учрашувларига тайёргарликка киришди.

“Жар” стадионида ўтган машғулотларда футболчилар ёмғир ёғаётган бўлсада кўтаринки кайфиятда машқ қилишди. Дастлабки кунги машғулот якунига етгач, терма жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ўзининг янги йиғин ва бошланаётган саралаш баҳслари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугундан машғулотларга киришдик. Ҳамманинг кайфияти чоғ. Барчамиз терма жамоа ихтиёрига етиб келганимиздан хурсандмиз. Дастлабки кунги машғулотлар ажойиб тарзда ўтди. Энди олдинда турган масъулиятли ўйинларни яхши ўтказиб олишимиз зарур бўлади. Аммо ишонамиз, бу гал мундиал сари дадил қадам ташлаймиз ва орзиқиб кутилган ниятимизга етамиз. Барча футболчилар фақат Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашмоқда. Тўғри, ҳали ҳал қилувчи ўйинларга қадар анча вақт бор. Аммо барчасига ҳозирдан тамал тоши қўйилади. Шу сабабдан ҳам илк ўйинларданоқ яхши старт олишимиз керак. Насиб этса бу гал ниятимизга эришамиз. Бунда балким саралаш ўйинлари формати ўзгаргани ҳам қайсидир маънода қўл келар. Аммо аниқ бир фикрни ушбу босқич якунига етгач айтиш мумкин бўлади. Ҳозирча эса олдинда турган учрашувларда иложи борича яхши ўйин кўрсатишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак, - дейди тажрибали футболчи SPORTS.uz интернет порталига.

Зоҳирбек Акрамхонов

Манба: Sports.uz
Киритилди: 22:44, 09.06.2015.
Ўқилди: 5612 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [5711]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2591]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2563]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2365]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2291]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1738]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1528]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1509]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1469]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.