Жасурбек Латипов бугун Мексикада APB (AIBA Pro Boxing) биринчи босқичининг биринчи жангини ўзининг принципиал рақиби қозоғистонлик боксчи Илёс Сулаймонов билан ўтказади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Риодаги Олмипида-2016 йўлланмаси ўйналади.
24 ёшли ўзбек боксчиси APB рейтингида иккинчи ўринданжой олган, унинг ҳисобида уч ғалаба ва бир мағлубият бор. Сулаймонов ҳам худди шу кўрсаткич билан рейтингда учинчи ўриндан жой олган.
Латипов ва Сулаймонов аввалроқ 6 раундли жангда тўқнашган ва ҳакамларнинг ягона фикрига кўра, қозиғистонлик боксчи ғолиб топилган. Бу галги жанг 8 раунддан иборат бўлади.
Ушбу кеча доирасида мексикалик Элиас Эмижио ва аргентиналик Фернандо Мартинес ўзаро рингга чиқадилар.
Бу жуфтликлар ғолиблари Олмипия йўланмасини қўлга киритиш учун курашадилар, шунингдек, ушбу иккинчи энг енгил вазн тоифасида APB чемпионлиги учун рақиб бўлиши мумкин. Бу чемпионлик роосиялик Михаил Алоянга тегишли.
30 май куни ушбу мусобақада яни бир боксчимиз Хуршидбек Тожибоев ирланиялик Дэид Жойсни мағлуб этган.
Жанглар жадвали (Тошкент вақти билан, 11 июнь):
06:50: Илёс Сулаймонов (Қозоғистон) vs. Жасурбек Латипов (Ўзбекистан)
07:30: Элиас Эмижио (Мексика) vs. Фернандо Мартинес (Аргентина)