Швейцария прокуратураси Қатарда бўлиб ўтган Бразилия – Аргентина ўртоқлик учрашувини шубҳа остига олди ва бу борада текширувларни бошлади. Мазкур ўртоқлик ўйини Қатарнинг ЖЧ-2022 мезбони деб эълон қилинишидан уч ҳафта аввал Доҳада ўтказилган эди.
The Guardian нашрининг хабарига кўра, ушбу ўйиндан тушган маблағнинг маълум қисми Бразилия ва Аргентина футбол федерацияларига ўтказиб берилган. Бунинг учун эса ўша пайтда ФИФАнинг 22 нафар ижроқўм аъзолари сафидан жой олган Хулио Грондона ва Рикардо Тейшера Қатар учун овоз беришган.
Доҳада бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинини Аргентина томонидан World Eleven SRL, Бразилиядан эса - ISE Ltd компанияси ташкил этган. Манбада айтилишича, Аргентина футбол федерацияси 2 млн, Бразилия федерацияси эса 3 млн доллар “мукофот” пули олган.