Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Бунёдкор” кубоги -2015” уйда қолди

Баҳо:
+ | -

Жума куни “Бунёдкор” футбол клубининг 10 йиллик юбилейига бағишланган “Бунёдкор” кубоги -2015” халқаро ўсмирлар турнири якунланди.

Мусобақа ўзига хос сана: 19 июнь – Бутунжаҳон болалар футболи кунида ниҳоясига етгани эътиборга лойиқ.

5-ўрин учун учрашувда Қаршининг “Насаф” жамоаси йирик 4:0 ҳисобида Тошкентнинг “Локомотив”ини мағлубиятга учратди. 

Бронза медаллари учун баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари рўбарў келишди. Муросасиз баҳсда пойтахтлик ўспиринлар зафар қучишди – 3:2.

Финалда эса “Бунёдкор” ва БЎСМ-37 вакиллари бош совринни қўлга киритишга ҳаракат қилишди. Мезбонларнинг ягона голи кубок уйда қолишига сабаб бўлди – 1:0.

Шу тариқа совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди: 1. “Бунёдкор”, 2. БЎСМ-37, 3. “Пахтакор”.

Финал якунланганидан сўнг “Бунёдкор” стадиони бош аренасида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Турли номинацияларда энг яхши деб топилганларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

Энг яхшилар билан танишинг:
Энг яхши дарвозабон – Қуддус Аҳмадбеков (БЎСМ-37)
Энг яхши ҳимоячи – Беҳруз Соатов (“Насаф”)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Эльнур Сафин (“Локомотив”)
Энг яхши ҳужумчи – Ҳожиакбар Иминжонов (“Навбаҳор”)
Энг яхши футболчи – Абдуазим Ортиқов (“Пахтакор”)
Сермаҳсул тўпурар – Рўзимуҳаммад Толибжонов (“Бунёдкор”)
Энг кичик иштирокчи – Жасур Ҳикматуллаев (“Бунёдкор”)
“Бунёдкор” тенгдоши – Абдуллоҳ Раҳматжонов (“Пахтакор”).

Совринли учликдан жой олган жамоаларга медаллар, дипломлар ва кубоклар топширилди. Мусобақада ўзини кўрсатганларни “Бунёдкор” клуби раҳбарлари ва футболчилари, футбол мактаби мураббийлари қутлашди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимиФОТОЖАМЛАНМАси билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:14, 19.06.2015.
Ўқилди: 4080 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.