Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Т. Агамуродов: “Насаф” - ОЧЛда қатнашган жамоалар орасида энг мазунли ўйин - кўрсатган жамоа

Баҳо:
+ | -1

“Насаф” – “Динамо” (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози баҳс ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

-Бугун бизга қийини бўлишини билардик, -дея сўз бошлади Тачмурад Шамакович. -“Насаф” Осиё Чемпионлари лигаси иштирокчиси, ўйин ташкил этиш бўйича юқори савияга эга жамоа ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этишим лозим: биз ОЧЛда иштирок этган ўзбек клублари орасидан “Насаф” жамоасини ўйинни ташкил этиши менга кўпроқ ёққанди.

Афсуски, илк ҳужумданоқ мудофаа чизиғи вакилларининг ўзаро тушунмовчилигидан кейин гол ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Бундан жамоага қарши ўйинни гол ўтказиб бошлаш жуда оғир. Шунга қарамай йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда футболчимизнинг майдондан четлатиши ҳам мағлубиятимизга муҳим роль ўйнади. Албатта, бу ҳолат юз бермаганда ҳам биз яна гол ўтказишимиз ва балки тўп киритишимиз мумкин эди.

Аммо факт бу фактлигича қолади. Таркибимизда ҳужумчи билан боғлиқ муаммолар туфайли бугунги ўйинда Азиз Ибрагимовни ҳужум чизиғида ўйнатишга мажбур бўлдим. Умуман бизнинг захирамизда бир бирини ўрнини тўлдирадиган футболчи йўқ.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 02:53, 20.06.2015.
Ўқилди: 3766 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик