Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рустам Абдуллаев: "Ўйин бўйича ютқазмаяпмиз лекин..."

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбон жамоа устози Рустам Абдуллаев саволларга жавоб берди, деб хабар беради “Қўқон-1912” клуби расмий сайти.

- Аввало “Нефтчи”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Кубокдаги баҳсни ҳам қўшиб ҳисобласак, мана бешинчи ўйинки мағлубиятга учраяпмиз. Ушбу ёқимсиз анъанага чек қўйишни жуда-жуда истагандик. Аммо ўзинглар ҳам кўрдинглар, бугун ҳисоб бўйича ютқаздик. Умуман олганда, олдинги турларда ҳам биз раиқбларимизга ўйин борасида ютқазмадик. Лекин ҳисобда аксинча бўляпти. Бугун ҳам омадимиз келмади. Рақиб жамоада иккита вазият бўлди ва гол. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, йигитларга бугунги ўйин учун раҳмат айтган бўлардим – дея гап бошлади Рустам Раҳмонович.

- Уйдаги ўйинларда ютқазаётганимиз табиийки яхши бўлмаяпти. Мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимизга улардан яна бир бор узур сўрайман.

- Қаердадир мени ҳам айбим бор деб ўйлайман. Омадсиз ўйинлардан сўнг ўзимни айбдор хис қиляпман. Чунки натижа учун доим бош мураббий жавоб беради.

- Иккинчи бўлимда балки ўйинимизда сиз айтгандек, пасайиш бўлгандир. Бу менимча об-ҳавонинг иссиқлигидан ҳам кўра, руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Бугун захирадан тушган футболчилар ўйинимизга кучайтира олмади. Улардан шу нарсани кутгандим.

- Ўйиндан олдин Андрей Баклановга айтгандим, Холматов жарима тўпларини қойилмақом тарзда тепишини. Бироқ айтиш бошқа, амалда уни бажариш бошқа масала. Лекин унга жиддий эътирозлар йўқ.

- Сардор Эминовнинг бугунги ўйинда жамоага ёрдам бера олмагани ҳам салбий таъсир ўтказди деб ҳисоблайман. Агарда у бўлганида балки бошқача ўйин бўлармиди...

- “Қўқон-1912” олий лигага 12 йилдан сўнг қайтди. Деярли бу йил янгитдан тузилган жамоа. Бирданига юқори ўринларни эгаллаб бўлмайди. Қийинчиликларни босқичма-босқич енгиб ўтишимиз керак. Ҳозир клубимиз тепасида қора булутлар юрибди, ишонаманки ёруғ кунлар ҳам келади. Бу ҳам бир синов. Насиб қилса жамоа бу йил қуйи лигага тушиб кетмайди. Келажаги бор клуб. Қўқонда кейинчалик курашчан жамоа шаклланади – дейди Абдуллаев.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 09:16, 20.06.2015.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик