Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Биз билган ва билмаган Дэвид ёхуд Дэвид Онияни эслаб

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган ҳимоячи Дэвид Ониянинг вафот этгани ўтган ҳафтанинг энг қайғули хабарларидан бўлди, десак муболаға бўлмайди. Фаолиятининг асосий қисмини мамлакатимизда ўтказган 30 ёшли ўйинчи юрак ҳуружи оқибатида оламдан ўтди. Бугунги мақоламизда Дэвид Фарамола Ония ҳақида ҳикоя қиламиз.

Фаолиятидаги энг ёрқин дамлар

Дэвид Фарамола Ония 1985 йилнинг 5 июнь куни Нигерия пойтахти Лагос шаҳрида кўп болали оилада дунёга келган. У футболчилик фаолиятини Нигерия иккинчи дивизиони вакили «Динамик» жамоасида бошлаган. 2004 йили эса Дэвидни Бокунинг «Нефтчи» жамоасига таклиф этишади. Ония у ерда 2007 йилга қадар фаолият юритади. Лекин статистик маълумотларга кўра, ҳимоячи у ерда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмайди. 2007 йилдан эътиборан нигериялик ўйинчининг Ўзбекистондаги фаолияти бошланади. Аниқроғи, Ония Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан шартнома имзолайди.

Футболчи тўрт мавсум давомида ўзининг ажойиб ўйинлари туфайли самарқандлик футбол мухлислар меҳрини қозонди. «Динамо»да у 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушади. Ония фаолиятидаги энг ёрқин дамлар айнан «Динамо» билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди.

 

Келишмовчиликлар

2012 йилда Ония Тошкентнинг ­«Бунёдкор» жамоаси билан икки йиллик битим имзолайди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, у пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» клуби лагерида пайдо бўлади. Натижада, икки гранд жамоа ўртасида келишмовчиликлар юзага келади.

Бу борада «Бунёдкор» клубининг собиқ вице-президенти Баҳром Давлатов шундай деганди.

- 2011 йилнинг 1 декабрь санасида Ония биз билан икки йиллик шартнома имзолади. Унга кўра, ҳимоячи 12 декабрдан­ машғулотларга киришиши лозим эди. Аммо ҳимоячи оилавий сабаблар туфайли шартномани бекор қилишни хоҳламоқда. Лекин унинг «Пахтакор»да шуғулланаётгани тушунарли ҳол».

2012 йилги мавсумни Ония биринчи лига вакили «Сўғдиёна»да бошлайди. Кейин эса уни «Динамо»га қайтиши амалга ошмайди. 2012 йилнинг иккинчи ярмидан эътиборан ҳимоячи «Бухоро» вакилига айланади.  Дэвиднинг Бухородаги фаолияти ҳам ёмон кечгани йўқ. Бир ярим йил давомида у бухоролик мухлисларнинг ёқимтойига айланганди.

 

Қора кунлар

2013 йил поёнига етиши билан Ония Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан  келишувга эришади. Дэвид катта ниятлар билан «Нефтчи»га келганди. Аммо у ердаги фаолияти ўзи кутганчалик натижа бермади. 2014 йили футболчи «Футбол Мед» томонидан ташкил этилган тиббий текширувдан ўта олмади. Шифокорлар ҳимоячининг юрагида муаммолар борлигини айтишди. Натижада, футболчи даволаниш жараёнларини бошлади. Бироқ даволанишлар самара бермади. Иккинчи марта ўтказилган тиббий кўрикдан ҳам ҳимоячи ўта олмади ва «Нефтчи» билан тузган шартномасини бекор қилди. 2014 йилнинг кузида Ония Малайзиянинг «Т Тим» жамоаси аъзосига айланганди...

 

«Футбол Мед» ҳаҚмиди?

Ҳозир кўпчиликнинг хаёлида шу савол. Чиндан ҳам «Футбол Мед» шифокорлари агар Дэвид Онияга футбол ўйнаш учун рухсат берилса, шундай ҳалокат юз беришини олдиндан сезишганмикан?

Эҳтимол, лекин «Футбол Мед»нинг бир қарори бизни ҳайрон қолдирган ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Шифокорлар Онияга олий лигада ўйнашни тақиқлашганди. Аммо ҳимоячи биринчи лигада тўп суриши мумкин эди.

Очиғини тан олиш лозим, тақдирнинг олдида ҳаммамиз ожизмиз. Ония ҳам барчамиз қатори тақдир ҳукмидан қочиб қутула олмади.

 

Сўнгги суҳбат

Ҳаёт югурик. Кўз очиб, юмгунча ўтиб кетади. Кеча ёнингизда юрган инсонни йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас. Бир неча кун олдин Дэвид Ония билан ижтимоий сайтлардан бирида суҳбатлашгандим. Афсуски, бу бизнинг сўнгги суҳбатимиз бўлди.

Дэвид «Нефтчи» машғулотларида иштирок этаётган пайтда у билан кўп бор суҳбатлашардим. У ҳар доим самимий ва очиқкўнгил эди. Клуб базасида кўпчилик Ония билан ҳазиллашар, ўз навбатида футболчи ҳам уларнинг кўнглини олишга интиларди. Дэвид Ония мен кўрган легионерлар ичидаги энг яхшилардан бир эди. Ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида. У ёш бўлса-да,  ибрат оладиган жиҳатлари кўп эди...

Нима бўлганда ҳам, Ония қисқа умри давомида миллионлаб футбол мухлислари қалбини забт эта олди. Унинг исми футбол ишқибозлари қалбида мангу яшашига шубҳа йўқ.

Айтганча, Дэвид Ония самарқандлик рус қизи билан турмуш қурган, уларнинг Энжел исмли қизчалари бор эди. Дэвиднинг оиласи Нигерияда истиқомат қилишади.

Маълумот учун

Дэвид Фарамола Ония

Туғилган сана ва манзили: 5 июнь 1985 йил, Лагос, Нигерия

Вафот этган сана ва манзили: 2015 йил, 13 июнь, Кота-Бару, Малайзия

Бўйи: 180 см.

Оғирлиги: 78 кг.

Ўйнаган жамоалари:  «Динамик» (Лагос)

2004-2007         «Нефтчи» (Боку)

2007-2011         «Динамо» (Самарқанд)            107 (6)

2012                «Бунёдкор»

2012                «Сўғдиёна»

2012-2013         «Бухоро»

2014                «Нефтчи» (Фарғона)

2014-2015         «Т Тим»  (Малайзия)

Манба:"ИнтерФУТБОЛ" газетаси 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:47, 20.06.2015.
Ўқилди: 8618 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.