Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ФИФА рефериси шундай қилса

Баҳо:
+ | -

Кеча Чуст шаҳрида мамлакат биринчилиги доирасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Наманган дербиси мақомини олган ушбу ўйин жанговор руҳда ўтди... 

Буни ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам буни англатиб турибди...Аммо шахсан мени ажаблантирган нарса ўйинни бошқариб борган ҳакамларни хурмача қилиқларида бўлди. Ахир ФИФА рефериси ҳисобланган Азиз Асимов ва унинг ёрдамчилари “пинҳоний” тарзда мезбонларга ён босишганини оддий мухлис пайқамаган бўлиши мумкин. Аммо, мен 20 йил Тўрақўрғондаги болалар футбол мактабларидан бирида ишлаган киши сифатида ҳакамларни бу кирдикорларини кўриб, била туриб сизларга ёзмасдан иложим қолмади. Бир сўз билан айтганда, ҳазм қилолмадим. Қолаверса, бир неча йил Наманганда футбол ўйнаган, ҳозирда назоратчилик қилаётган Бахтиёр Тоғаев бу ҳакамларга жуда юқори баҳо қўйгани ҳам шахсан мени энсамни қотирди. Афсус...   

Менимча бундай ҳакамлар футболимизга тушган “касаллик” сингари катта талофотлар олиб келади ва олиб келмоқда ҳам. Ҳаттоки, Рўзаи Рамазонда Чустга келган 500 нафардан ортиқ косонсойлик футбол мухлисларини асабийлашишларига олиб келган ҳакамларнинг бу нуқсонларга бой уларнинг қарорлари бежиз кетмади.

“Косонсой” бу ўйинда ғалаба қозонишга лойиқ чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатди. Бу фикримни ўйингоҳда ўтирган чустлик ҳамкасбларим ҳам тасдиқлашди. Аммо, меҳмонларни руҳан издан чиқаришга қаратилган Асимовнинг  қарорлари ўз ишини қилди. “Чуст Пахтакор” қимматли очкога эга бўлди ва буни мезбонлар худди чемпион бўлган каби нишонлашди. Хулоса, ҳакамлар “Чуст-Пахтакор” жамоасини қулоғидан тортиб 1 очколик қилиб қўйишди. Ахир бу шармандаликку...Мен ўйингоҳга чиройли футбол кўриш учун боргандим, у ёки бу жамоани ютиши қизиқ ҳам эмас эди. Ҳар қандай жамоа ҳакамни ёрдамисиз,  ўз кучига ишонган ҳолда футбол кўрсатса... Айтмоқчи бўлганим, Азиз Асимов сингари ҳакамлар ФИФА рефериси бўлишга лойиқ эмас, уларни нафақат юртимизда балки, хорижда ҳам футболимиз обрўйига путур етказишади.

Яна бир гап ҳозирда биринчи лига клублари ҳакамлар устида ПФЛ га  ариза ёзишмаяпти. Нимагалигини биласизми, маблағдан қизғанишмоқда. Агарда арзнома ёзадиган бўлишса, 1 миллион сўм пул тўлашлари керак бўлади. Хўш, ахир натижа ўзгармайдиган бўлса, фақатгина ҳакамларга юмшоққина жазолар белгиланса ҳаммага ёмон кўринишнинг нима кераги бор  деб ҳисоблашмоқда экан... Ана шунақа гаплар.

Ўйинда мени эътиборимни тортган яна бир жиҳат шу бўлдики, ҳар икки жамоа дарвозабонлари шу куни жамоаларини голлардан сақлай олишмади... Ҳақиқатда ҳам дарвозабонлар бугунги ўзбек футболининг оғриқли нуқтаси эканлигига амин бўлдим... 

"ЧУСТ-ПАХТАКОР" - "КОСОНСОЙ"-3:3 (1:3)
Чуст. 1207 томошабин

Ҳакамлар:  А.Асимов (Тошкент) – 8,1, С.Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,3, Д.Акмалов (Тошкент) – 8,1, А.Жабборов - 7

Голлар: Ш.Каримов (33, пенальтидан), Ф.Шокиров (77), Т.Эргашев (90+5) – Д. Исоқов (25, 29, 42).

«Чуст-Пахтакор»: 18.Сухайл Жумабоев 2.Тошпўлат Неъматов 3.Аваз Ўткиралиев 4.Шаҳзод Эргашев 5.Мирзоубайдулло Рўзиев (Фарҳод Шокиров) 6.Маҳсуд Нормаҳмудов 7.Жамолхон Абдужабборов 8.Маъмур Султонов (c) 9.Темур Эргашев 10.Хумоюн Иброҳимов 21.Шаҳзод Каримов.

«Косонсой»: 42. Камолиддин Усмонов 4.Миржамол Жамолов (c) 6.Фаррух Абдураҳимов 7.Сардор Сотволдиев 9.Даврон Исоқов 10.Исроил Турсунов(Ислом Исмоилов) 12.Абдуғофур Абдулбоқиев 15.Амирхон Иброҳимов 19.Комил Қўчқоров 22.Давлатбек Ёрбеков (Нодирхон Адамхонов) 23.Фозил Деҳқонов

Огоҳлантиришлар: Т. Эргашев (12), Д. Туранов (60), Д. Абдужабборов (74), Т. Нематов (81), А. Уткиралиев (90+5) – М. Жамолов (43), Ф. Абдураҳимов (55).

Четлатиш: Д. Абдужабборов (90+5) – Ф. Абдураҳимов (иккинчи огоҳлантириш, 71).

Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).

А.Абдуллаев, меҳнат фахрийси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:22, 22.06.2015.
Ўқилди: 8002 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.