Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Элдор Сакаев: “Насаф”га қарши ўйин биз учун фойдали бўлди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб баҳси “Насаф” – “Оқ-тепа” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Сакаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйлашимча, ўйин мухлисларга ёқди. Кескин курашларга бой учрашув бўлди. Биз имкон қадар уларга қаршилик кўрсатишга интилдик. “Насаф“дек жамоа билан ўйин биз учун катта тажриба бўлади. Бу баҳснинг бизга фойдали тарафлари кўп бўлди. “Насаф” жуда кучли жамоа. Менимча, улар биринчи даврани пешқадам сифатида якунлашади. Бугун имкон қадар ёшларга ўйнаш учун имконият бердик. Сабабики, улар бу каби юқори даражали рақибга қарши ўйнаб чиниқишсин, малакалари ошсин деб уларни майдонга туширдик. Ўйин олдидан футболчиларга: асосийси ишонч билан ўйнашларини таъкидладим. Шудай чиройли стадионда, мухлислар қаршисида ўзларини синаб кўришлари кераклигини уқтирдим. Бу ўйин бизга катта дарс бўлади. Темур Ҳакимов? Унинг кичик жароҳати борлиги сабаб ўйнатмадик. Шунингдек, Магдеев ва Раҳимовда жароҳат мавжуд. Биринчи лигадаги бош мақсадимиз? Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифамиз. Шу вазифадан келиб чиқиб бош мақсад сари одимлаймиз“, – дея ўз фикрларини билдириб ўтди Элдор Сакаев.

Манба: voha.uz
Киритилди: 08:34, 24.06.2015.
Ўқилди: 3261 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик