Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Мануэл Санчис Игуаиннинг отаси айтган фикрларга изоҳ бериб ўтди:
"Игуаиннинг отаси айтиб ўтган фикрлар менга ёқмади. Переснинг аргентиналикларга ёки бўлмаса бошқа бир юрт футболчиларига нисбатан адовати бор деб ўйламайман. Балки ўз вақтида у бироз нотўғри қарорлар қабул қилгандир лекин унинг (Игуаиннинг отаси) сўзлари ҳақида узоқ гапириш шарт эмас, менимча", - дейди Санчис.
Эслатиб ўтрамиз "Реал"нинг собиқ футболчиси Гонсало Игуаиннинг отаси клуп президенти Флорентино Перес аргентиналик футболчиларни ёмон кўради дея таъкидлаб ўтган эди.