Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Торрес "Барселона"дан кетиши қандай юз берганини айтди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Ферран Торрес "Барселона"дан Париж клубига ўтиши қандай амалга ошгани ва бу трансферни фаолиятидаги ўсиш деб ҳисоблаши ҳақида гапирди.

"Барселона"дан кетиш осон бўлди. Клублар ўзаро гаплашиб, келишиб олишди. Мен розилигимни бердим ва битим якунланди", деди испаниялик футболчи.

26 ёшли ҳужумчидан "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтиш унинг фаолиятида олдинга ташланган қадам бўлган-бўлмагани ҳам сўралди.

"Ҳа. Улар ҳозирги Европа чемпионлари. Мен айни пайтда Европа чемпиони бўлиб турган жамоага ўтдим. Бу, шубҳасиз, олдинга ташланган қадам", деди Торрес.

Футболчининг бу фикри "Барселона" мухлислари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Айни пайтда "ПСЖ" Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади ва сўнгги икки мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Торрес 15 август куни "Барселона"дан "ПСЖ"га расман ўтган. Парижликлар у билан 2031 йилгача шартнома имзолади. Клублар трансфер суммасини ошкор қилмаган бўлса-да, халқаро манбалар битим қийматини тахминан 50 млн евро деб баҳолаган.

Ферран "Барселона" сафида 207 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урган. Каталония клуби билан у уч марта Ла Лигада ғолиб чиққан ва жами еттита соврин қўлга киритган.

Киритилди: 17:20, 03.09.2026.
Ўқилди: 2486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик