Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Мелничук жароҳат сабаб бир ой майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионати 13- турида Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши беллашувда жамоамиз дарвозабони Александр Меленчук ўйиннинг 13 дақиқасидаёқ жарохатланганди. Унинг ўрнига Хуршид Хўжаев учрашувни давом эттирганди.

Молдовалик легионер "Локомотив"га қарши мамлакат кубоги 1/8 финал жавоб беллашувини ўтказиб юборишга ҳам мажбур бўлди. "Лочинлар" шифокори маълум қилишича, Меленчук 1 ой муддатга сафдан чиққан. Маълум бўлишича, Александрнинг чап оёқ ахилл пайлари чўзилган. Демак, биринчи давранинг қолган баҳсларида (26 июнь, 14- тур "Шўртан"; 1 июль 15- тур "Локомотив") голкиперимиз "Навбаҳор"га ёрдам бера олмайди. Футболчининг ўзидан ахволини сўраганимизда давралар оралиғидаги жамоа йиғинларидагина машғулотларга қўшилишини маълум қилди. Меленчукни тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:34, 25.06.2015.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик