«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг шаҳарда «шаҳарликлар» устун экани ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
«Мен бундай иборани аниқ ишлатмайман. Биз етарлича камтармиз ва сўнгги йилларда қаерда турганимизни реал баҳолаймиз.
Биз яхшироқ бўлишимиз керак. Ўзимиз ҳам шуни истаймиз ва яна юқори ўринлар учун курашишга интилаяпмиз», — деди Каррик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Андерсон июль ойида «Манчестер Сити»га ўтганидан сўнг клубни «Манчестер қироллари» деб атаган эди.
«Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» учрашуви 13 сентябрь куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади.













