Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Футзал: Грузия билан бир ғалаба ва бир дуранг

Баҳо:
+ | -

Келаси йилнинг 9-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси, 26 ва 27 июнь кунлари пойтахтда Грузия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Биринчи ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ушбу кун Грузия дарвозасига киритилган тўпларга Фарход Абдумавлонов, Андрей Шлема ва Жавлон Аноров муаллифлик қилишди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозаси дахлсиз қолганлигида дарвозабон Рустам Умаровнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча бор жуда ҳам мураккаб бўлган сейвларни амалга ошириб, рақиб футзалчиларига имкон қолдирмади.

Жавоб ўйинида Грузия терма жамоаси футзалчилари биринчи учрашувга қараганда анча кучлироқ ўйин намойиш этиб, ғалабани ўзлари томон оғдиришга яқин туришганди, аммо учрашув тугашига 11 сония қолганда, Жамолиддин Шариповнинг голи меҳмонларни ғалабадан қуруқ қолдирди. Учрашув эса, 3:3 ҳисобида якунланди.

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашуви
Тошкент, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, 27.06.2015
Ўзбекистон - Грузия 
3:3
Голлар: 
Ф.Абдумавлонов 6, К.Свиридов 26, Ж.Шарипов 40 - Г.Никвашвили 4, В.Жаварашвили 31, Д.Бабохифя 32

Ўзбекистон: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов, Нодир Элибоев, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Сарвар Шоаҳмедов, Андрей Шлема, Суннат Куралов, Фарҳод Абдумавлонов, Жамолиддин Шарипов, Олег Тукмаков.

Грузия: 1. Александр Жамбурин, 16. Давид Кераквили, 12. Торниж Бужя, 4. Муртаз Канабафя, 20. Лаша Сигунава, 7. Шота Топурий, 3. Шота Чанунвафя, 5. Зурсио Лукава, 11. Кахабер Маисая, 10. Георгий Техурашвили, 13. Давид Бабохифя, 9. Гия Никвашвили, 18. Георгий Синагава, 14. Вахтанг Жаварашвили, 8. Леван Кобашфя.

Огоҳлантиришлар: Ф.Фахриддинов 31 - З.Лукава 31
Четлатиш: З.Лукава 35

 

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашуви

Тошкент, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, 26.06.2015
Ўзбекистон - Грузия 3:0
Голлар: Ф.Абдумавлонов, А.Шлема, Ж.Аноров

Ўзбекистон: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов, Нодир Элибоев, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Сарвар Шоаҳмедов, Андрей Шлема, Суннат Куралов, Фарҳод Абдумавлонов, Жамолиддин Шарипов, Олег Тукмаков.

Грузия: 1. Александр Жамбурин, 16. Давид Кераквили, 12. Торниж Бужя, 4. Муртаз Канабафя, 20. Лаша Сигунава, 7. Шота Топурий, 3. Шота Чанунвафя, 5. Зурсио Лукава, 11. Кахабер Маисая, 10. Георгий Техурашвили, 13. Давид Бабохифя, 9. Гия Никвашвили, 18. Георгий Синагава, 14. Вахтанг Жаварашвили, 8. Леван Кобашфя.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:09, 29.06.2015.
Ўқилди: 4155 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.