“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер “Челси” дарвозабони Петр Чехнинг “канонирлар” аъзосига айланганидан хурсанд.
“Петр Чех – мен узоқ вақт давомида ўйинини томоша қилиб ҳайратланган ўйинчи, у бизнинг клубга келганидан жуда хурсандман.
Бир неча мавсум давомида Петр дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири эканини исботлаб келди. У жамоамизни кучайтира олади”, – дея Венгер сўзларидан иқтибос келтиради Sports.ru.