Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Чех “Челси” мухлисларига мактуб йўллади

Баҳо:
+ | -

Чехия терма жамоаси дарвозабони Петр Чех “Арсенал”га ўтиши муносабати билан “Челси” мухлисларига мактуб йўллади.

“Бу ҳеч қачон бўлмайди деб ўйлардим, бироқ мен учун 2004 йилда унинг сафига ўтганимдан бери ҳар дақиқа у билан бирга яшаганим, унда бутса ва қўлқопларимни михга осиб қўяман деб ўйлаган клуб – “Челси” билан хайрлашиш вақти келди. Ҳаётда ҳамма нарса сен ўйлагандек бўлавермас экан.

Мен учун бу кўплаб сондаги юқорилаш ва пастлашларга эга бўлган саёҳат бўлди. Биз Англиядаги барча унвонларни, Европа лигасини ва охир-оқибат энг асосий унвон – Чемпионлар Лигасини қўлга киритдик. Агар мен клуб билан тарихни яратмаганимда, бунчалик мағрурланмаган бўлардим.

Ўтган ёзда барчаси бирдан ўзгарди ва мен жамоада энди 1-рақамли дарвозабон эмаслигимни тушундим, бироқ ҳали эрта деб ўйлагандим. Мавсум давомида мен билан боғлиқ вазият ўзгармаслигини англадим. Мен ҳозир фаолиятимнинг шундай босқичида турибманки, ўриндиқда ўтиришни истамайман ва шунинг учун кетишга ва янги чақириқни қабул қилишга қарор қилдим.

Мен жамоа таркибида майдонга тушмаган ҳар бир ўйинни қўмсардим. АПЛ – бу дунёдаги энг яхши ва энг мураккаб лига, шунинг учун мен жаноб Абрамовичдан бу ерда қолишимни илтимос қилдим ва у менга бундай имконият бергани учун ундан миннатдорман.

“Челси”да мени қўллаб-қувватлаган барчага – ходимлар, мураббийлар штаби, клубга алоҳида миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Бироқ энг катта миннатдорчиликни “Челси” мухлисларига билдирмоқчиман. Мен ҳар доим сиз учун барча қўлимдан келган нарсани қилганман ва бунинг эвазига сизнинг муҳаббатингизни олганман. Мен буни ҳеч ҳачон унутмайман. Биз яна учрашганда ва мен бошқа жамоа дарвозаларини қўриқлаганимда, умид қиламанки, сиз бизнинг тарихимизни эслайсиз ва мен учун янги саргузашт бошланаётганини тушунасиз.

“Челси”га янги мавсумда ва келажакда барча эзгу ниятларимни билдириб қоламан. Ажойиб 11 йил учун раҳмат!” деб ўз дил изҳорини билдирди Чех.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:20, 30.06.2015.
Ўқилди: 4556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.