Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Санжар Турсунов келаси мавсумни ҳам “Ворскла”да ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновнинг “Ворскла” билан шуартномаси 30 июнда тугайди. Аммо футболчи жамоа билан яна шартнома тузишга қарор қилганини маълум қилди.

“Клуб билан ўртамиздаги шартномам 30 июнда тугайди. Лекин бу ҳавотирли эмас. Чунки биз клуб билан шартномани яна бир йилга узайтиришга келишиб олдик. Жамоамиз янги мавсумда Еврокубокда иштирок этади. Мақсадимиз у ерда ҳам яхши натижа кўрсатиш. У ерга борганимдан кейин шартномага имзо чекаман. Уйга қайтаётганимдаёқ улар шартномага қўл қўйиб кетишимни айтишганди.

Аммо уларга шошилмасликни, аввал уйга бориб келишимни ва сўнгра бемалол янги битим имзолашга вақтимиз бўлишини айтгандим. Мураббий билан ҳам телефон орқали гаплашдим ва унинг тинчланишини, албатта янги мавсумда ҳам “Ворскла”да тўп суришимни айтдим”—, дейди Турсунов “Футбол Экспресс” газетаси муҳбирига берган интервьюсида.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:49, 30.06.2015.
Ўқилди: 3495 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик