Жорий мавсум кашфиётларидан бирига айланган “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев белидан жароҳат олгани боис яқин бир ойни майдон ташқарисида ўтказади. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Футболчи эртага бўлиб ўтадиган “Навбаҳор”га қарши баҳсни, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Металлург” билан бўладиган ўйинларни (4 ва 7 июль) ўтказиб юборади.
“Локомотив” шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича, ярим ҳимоячининг даволаниб яна сафга қайтиши учун узоғи билан бир ой вақт керак бўлади. Катта эҳтимол билан Алибоев “темирйўлчилар”нинг Австрия йиғинига ҳам бора олмайди.