Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Дилшод Жабборов: «Хорижда ўйнашни ҳамма сингари мен ҳам хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Аввалги турда мағлубиятга учраб, мухлисларини ранжитган «Навбаҳор» жамоаси футболчилари 14-турда ғалаба қозонишни уддасидан чиқди. Наманганликлар бу гал «Шўртан»ни қабул қилишди ҳамда 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди. Айтиш керакки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг ўз мухлислари қаршисида мувафафият қозонишини талаб этиларди. Якунда эса «Навбаҳор» жамоаси футболчилари навбатдаги уч очколи бўлди. Учрашувдан сўнг наманганликлар сардори Дилшод Жаббаров билан суҳбатлашдик. Тажрибали ярим ҳимоячи «Шўртан» билан баҳсда ҳам клубининг ғалабасига муносиб ҳисса қўша олди. Бир сўз билан айтганда, жамоа етакчиси эканлигини бу сафар ҳам кўрсата олди. 

- Дилшод ака, «Шўртан» билан ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Учрашувдан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Аввало табрик учун раҳмат айтаман. Учрашув борасида тўҳталадиган бўлсам, жуда қийин ўйин кечди. Олдиндан маълум эдики, «Шўртан» яхши жамоа ва тўпни ўзида кўпроқ назорат қила оларди. Шуни билган ҳолда ўйинга пуҳта тайёргарлик кўрдик. Боз устига «Локомотив» билан бўлган Ўзбекистон Кубогидан сўнг бор эътиборимизни «Шўртан»га қаратиб тўғри қилдик. Ўйинни бошида бироз қийинчиликлар бўлди. Сабаби шуки, улар яхши ўйин кўрсата бошлади. Аммо, ғалабага бўлган иштиёқимизнинг устунлик қилгани ғалабамизнинг гарови бўла олди. Қолаверса, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш бизнинг рақибга нисбатан яна бир бош устун туришимизни таъминлади. Шу сабабли ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқдик. 

- «Шўртан» тўпни кўпроқ назорат қилди дедингиз. Умуман олганда, бу жамоа ҳақида нималарни айта оласиз?
- Чиндан ҳам ғузорликлар яхши ўйнади. Таркиби жиҳатидан тажрибали ва шу билан бир қаторда техникаси юқори бўлган футболчилар борлигини кўришимиз мумкин. Улар кўпроқ ҳужум қилишга уринишди. Биз эса қарши ҳужумларга таянган ҳолда ғалабани илиб кетдик. Умуман, бу клубнинг кўрсатган ўйини менга манзур бўлди. Наманганга бежизга келмаганликларини улар майдонда кўрсата олишди. Фақатгина, омадимиз келганлиги ва қарши ҳужумларни самарали тугата олганимиз туфайли, муваффақиятга эришдик. 

- Учрашувда қайд этилган натижа ҳисобга яраша бўлдими?
- Менимча, ҳисобга яраша бўлди. Тўғри, икки томонда ҳам бир қатор голга тортадиган вазиятлар яратилди. Агар ушбу имкониятлардан фойжаланганлигимизда ҳисоб бунданда йирик кўриниш олган бўларди. Аммо, шу натижа ҳам бизни қониқтирди. Негаки, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. 

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин ғалаба қозонмасанизлар бўлмас эди, тўғрими?
- Албатта, мухлисларимизни қувонтириш учун ҳам ғалаба қозонишимиз талаб этиларди. «Қизилқум» ва «Локомотив»га қарши ўйинлардан кейин анча мухлисларимиз қаршисида хижолат чекиб қолаётгандик. Мана шуни инобатга олиб, ўз майдонимизда бўладиган қарама-қаршиликда муваффақият қозонишимиз зарурлигини билган тарзда, майдонга чиққандик. Бу йил олий лига ўйинларимизда қийин баҳслар кўп бўлмоқда. Ғалаба қозониш осон кечмаяпти. Ҳар бир очко олтинга тенг бўлмоқда десам ҳам янглишмаган бўламан. «Шўртан» устидан қозонилган ғалаба эса бизнинг кайфиятимизни кўтариб юборди. 

- Бироқ биринчи давра ҳали тугагани йўқ. 
- Тўғри, олдинда яна бир учрашув бизин кутмоқда. Мана шу ўйинга ҳам пуҳта тайёргарлик кўрган ҳолда борамиз. Мақсадимиз, биринчи даврани чиройли тарзда тугатиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сўнгги турдаги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

-  Тобора поёнига етиб бораётган биринчи давра ўйинлари «Навбаҳор» учун қай тариқа тугамоқда?
- Биринчи даврада кўрсатган ўйинларимиз ва натижаларимизни қониқарли деб бўлмайди. Биз керагидан ортиқ тарзда очколарни бой бериб қўйдик. Мана шунинг ҳисобига пастки поғонага тушиб кетдик. Аслида биринчи даврада юқори бирорта ўринни эгаллашни мақсад қилган эдик. Минг афсуски, айрим учрашувларда ўзимиз кутганчалик натижалар намойиш қилмадик. Йўқотилган очколаримиз сони ошиб кетди. Эндиликда иккинчи даврада барчасини тўғирлашга уринамиз. Ҳозирда эгаллаб турган ўрнимиз «Навбаҳор» жамоаси учун мос эмас. Клубимиз бунданда юқори ўринларни эгаллашга лойиқ жамоа ҳисобланади. Шуни барчамиз тушуниб турибмиз ва мавсумнинг иккинчи қисмида ҳаммасини жойига келтирамиз. 

- Биринчи даврада энг ёрқин ўйин сифатида қайси баҳсни кўрсатган бўлардингиз?
- Ёрқин ўйин? Менимча, ҳар бир ўйиннинг ўзига яраша томонлари ва аҳамияти бўлди. Бирорта учрашувни осон дея олмайман. Боя айтиб ўтганимдек, олий лигамизда савия ошди. Клубларнинг сонида ўсиш бўлганидан сўнг қизиқарли баҳсларнинг сони ҳам ортиб кетди. Бунинг натижасида, ҳар бир тур ўта қизғин ва курашларга бой тарзда кечмоқда. Бирорта рақибни осонликча таслим қилиб бўлмаяпти. Шундай экан, ўтказган ўйинларимизнинг ҳаммасини қизиқарли ва ёрқин дея оламан. 

- Клуб етакчиси ва жамоа сардори сифатида давралар оралиғи пайтида таркибни кучайтириш керак деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, таркибимизда ўзгаришлар қилиш лозим. Бир қатор тажрибали ўйинчиларни олиб келиш керак. Керак бўлса, ҳар бир чизиқ учун янги кучлар келса ёмон бўлмасди. Фақат кимлар олиб келинишини бош мураббий ва унинг ёдамчилари ҳал қилади. Иккинчи даврага қадар кучли таркиб билан жамланиб олсак, ўйлайманки клубимизнинг кўрсатадиган ўйинлари ҳам анча кучаяди. Боз устига мухлисларимизга ҳам манзур бўладиган ўйинларни намойиш қилишни бошлаймиз. 

- Умуман олганда, клуб олдига қўйилган вазифани иккинчи даврада уддалай оласизларми?
- Ўйлашимча, уддалай оламиз. Барчаси ўз қўзлимизда эканлигини биламиз. Бироз ўйинимизни кучайтирсак, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Айни вақтда ўйин услубимиз ёмон эмас. Бироқ, баъзи учрашувларда омад етишмаслиги сабабли ўзимиз кутганчалик футбол кўрсатишни уддалай олмаяпмиз. Таркибимизда ҳам яхши йигитлар тўпланишган ва бир-биримизни тушуниб турибмиз. 

- Бахтиёр Ашурматов билан илгари бирга тўп сургансиз. Эндиликда эса мураббий сифатида сизларга бошчилик қилмоқда. Ашурматов билан муносабатингиз қай даражада?
- Бахтиёр ака билан аввалдан яхши муносабатда бўлиб келганман. Илгари бирга футбол ўйнаганмиз ва шу сабабли бир-биримизни яхши биламиз. Футболчилик фаолияти мобайнида мен билан қандай муносабатда бўлган бўлса, ҳозирда ҳам мана шундай. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Мен ҳам бош мураббийимизни ҳурмат қиламан ва олиб бораётган иш фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. 

- «Локомотив»да ўйнаган пайтларингизда асосий таркибда тўп сургансиз. У клубдан кетишингизни нима сабаб бўлганди? 
- Мен қайси жамоада тўп суришимдан қатъий назар, асосий таркибда ўйнаб келганман. Қолаверса, ўйнайдиган ёшдалигимни инобатга олиб, «Локомотив»дан кетгандим. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида баъзи ўйинларда заҳирада қолиб кетдим. Кейинчалик эса клуб раҳбарияти билан ўзаро келишган тарзда кетишга қарор қилгандим. Агар клубда қолиб, доимий равишда ўйнаб турганимда, жамоа билан Осиё Чемпионлар лигасида тўп сурган бўлардим. Бу мусобақада тўп суриш истагида эдим. Лекин насиб қилмаган экан. 

- Ҳозирги Дилшод Жаббаров билан «Локомотив»да ўйнаган Дилшод Жаббаровнинг ўйинида қандайдир ўзгаришлар борми?
- Ўзгариш борми ёки йўқми бунга ўзим муносабат билдира олмайман. Буни клубимиз мухлисларимидан сўрасангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда улар буни яхши билишади. Қайси жамоада ўйнашимдан қатъий назар, доимо клуб манфаатига ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилиб келганман. Шу туфайли ўйинимда қандайдир ўзгариш бўлган ёки бўлмаганлигини мухлислар яхши билишади. 

- Дилшод ака, айни пайтда сизга бирорта клубдан таклиф тушмаяптими?
- Таклифлар бор. Бир нечта жамоалар томонидан таклифлар бўлмоқда. Бироқ клубим билан шартномам борлиги сабабли, улар ҳақида ўйлаб ўтирганимча йўқ. 

- «Локомотив»даги жамоадошларингиз Садриддин Абдуллаев ва Фарҳод Тожиев бугунги кунда фаолияти Малайзия чемпионатида давом эттирмоқда. Сиз ҳам улар сингари фаолиятингизни хорижда давом эттирарсиз?
- Агар шундай имконият бўлса, йўқ демасдим. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Хорижда ўйнашни ҳамма сингари мен ҳам хоҳлайман. Мабодо шундай таклиф тушиб қолса, буни қабул қилишга ва кучимни бошқа чемпионатда синаб кўришга қарши эмасман. 

Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди. 
Манба: "Аср футболи" газетаси

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:30, 01.07.2015.
Ўқилди: 4125 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.