Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" — "Нефтчи" жамоалари учрашувидан сўнг, фарғоналиклар клуб раиси Тоҳир Копадзе журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда "Қизилқум" расмий сайти.

— Бугун ўйинда жанговор дуранг қайд этилди, — дея сўз бошлади Тоҳир Копадзе. — Навоийга фақат ғалаба илинжида келгандик. Учрашув давомида жамоамиз бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ имкониятдан унумли фойдаланишда йигитларимизга омад кулиб боқмади.

Агар иккинчи бўлимда Муҳсинжон Убайдуллаев майдондан четлатилмаганда, балки бугун уйга ғалаба билан қайтган бўлармидик?!  Шунга қарамай, сафарда бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Меҳмондаги ўйинларда асосан бир ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шу боис, Шерзод Ҳакимовни захирадан майдонга туширдик.

"Қизилқум" анча шаклланган, яхши савиядаги легионерларга эга жамоа. Навоийда уларга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши табиий. Ўз мухлислари қаршисида тўп сурганда ҳар қандай жамоада қўшимча куч пайдо бўлади. Бугун жиддий рақибга қарши  нафақат дарвозабонимиз, балки бутун жамоа чиройли футбол намойиш этди.  Ўз навбатида олис Фарғонадан бизни қўллаб-қувватлаш учун Навоийга ташриф буюрган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 16:30, 02.07.2015.
Ўқилди: 3795 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.